Ommabop maqolalar

Маънавий қудрат манбайи

ХИВ-ХВ асрлар Марказий Осиё тарихида Иккинчи Ренессанс даври сифатида алоҳида ўрин тутади. Ушбу тарихий босқич нафақат қудратли марказлашган давлат барпо этилгани, балки…

ХИВ-ХВ асрлар Марказий Осиё тарихида Иккинчи Ренессанс даври сифатида алоҳида ўрин тутади. Ушбу тарихий босқич нафақат қудратли марказлашган давлат барпо этилгани, балки илм-фан, маданият ва маънавий ҳаётнинг мислсиз ривожлангани билан ҳам аҳамиятлидир. Айниқса, Соҳибқирон Амир Темур ва унинг авлодлари томо нидан амалга оширилган ислоҳотлар натижасида диний ва дунёвий билимлар, маданият ва санъат, илм-маърифат, адабиёт ва шеърият, таълим-тарбия каби соҳалар жадал ривожланиб, юқори босқичга кўтарилган.

Амир Темур учун илм-маърифат – давлатнинг маънавий қанотини ташкил этган. Шунинг учун ҳам олим-у фузалоларга зарур шарт-шароитлар яратиб, янги илмий асарлар ва китобларни чоп этишни йўлга қўйган. Олимларни жамиятнинг энг муҳим қатлами деб билган улуғ бобомиз “Темур тузуклари” асарида “Давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш ва тадбир, қолган бир улушини қилич билан амалга оширдим”, деб ёзади.

Амир Темурнинг илмга бўлган муҳаббати унинг бунёдкорлик фалсафасида ҳам акс этган. Бу йўлда Самарқандни ўз даврининг йирик илмий-маданий мар казига айлантиришни мақсад қилган ва ўз ниятига эришган. У қурдирган ҳар бир мадраса илм-фан ўчоғига айланиб, жамият равнақига хизмат қилган. Амир Темур дунёнинг турли мамла катларидан кўзга кўринган фақиҳлар, муҳаддислар, муфассирлар, мутакаллим ва хаттотларни Самарқандга олиб келиб, уларга ғамхўрлик кўрсатган. Бундай олимлар қаторида Муҳаммад ибн Жазарий, Саъдуддин Тафтазоний, Саййид Шариф Журжоний ва Ибн Арабшоҳ кабиларни санаб ўтиш мумкин. Бу эса ислом илмлари соҳасида ўзаро билим ва тажриба алмашинувини кучайтирган, илмий муҳитни янада бойитган.

Бу даврда Самарқандда кўплаб масжидлар, мадрасалар, кутубхоналар ва бошқа илмий муассасалар барпо этилди. Бибихоним масжиди, Шоҳи Зинда ансамбли каби обидалар нафақат меъморий жиҳатдан, балки маънавий ва илмий марказ сифатида ҳам шуҳрат қозонди. Кутубхоналар эса қўлёзмаларни тўплаш, сақлаш ва қайта кўчириш, таржима ишларини тизимли амалга оширишга хизмат қилган. Темурийлар даврида мадрасаларда Қуръон ва тафсир илми, ҳадис, фи қҳ, ақида билимлари билан бир қаторда, мантиқ ва фалсафа, астрономия ва математика, тиббиёт каби дунёвий аниқ фанлар ўқитилган. Амир Темур ва темурий шаҳзодалар илм аҳлига ҳомийлик қилишни, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ўзлари учун асосий вазифа деб билишган. Натижада, бу даврда етишиб чиққан олимлар жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб, Шарқда Иккинчи Ренессансга асос солганлар. Бу даврда Мирзо Улуғбек астрономия соҳасида ўз давридан жуда ҳам илғорлаб кетган буюк кашфи ётлар қилган. Жумладан, унинг “Зижи жадиди Кўрагоний” юлдузлар жадвали асрлар давомида Европада ҳам асосий илмий манба сифатида қўлланилган. Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи каби олимлар эса математика, астрономия ва мантиқ соҳаларида, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий каби буюк даҳолар адабиёт, маънавият ва тасаввуф илмларида ўчмас из қолдирган.

Амир Темур ва темурийлар даврида ислом илмлари ривожига тўхталадиган бўлсак, бу борада шуни айтиш мумкинки, бирин чи дан, мавжуд илмларни тизимлаштирган ҳолда ўқитиш йўлга қўйилган. Иккинчидан, ислом илмларини амалий ҳаётга татбиқ этиш кенг кузатилган. Масалан, Мирзо Улуғбек даврида астрономия фани ютуқларидан ибодат вақтларини, шунингдек, Рамазон ойининг бошланишини аниқлашда фойдаланилган. Учинчидан, ҳукмдорлар томонидан илм аҳлининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ислом илмларининг ривожланишига катта туртки берган. Темурийлар даврида хаттотлик санъати, айниқса, китобат маданияти тараққий этиб, ҳар бир қўлёзма санъат асари даражасида яратилган. Хаттотлар Қуръони Карим нусхаларини, илмий ва бадиий асарларни гўзал ёзувларда кўчиришни йўлга қўйганлар. Наш, сулс ва настаълиқ каби хат турлари кенг қўлланилган. Китоб яратиш жараёнида хаттот, мусаввир ва музаҳҳиб (зарҳалловчи) каби ҳунар эгалари иштирок этган. Бу ҳамкорлик натижасида ҳақиқий санъат асарлари яратилган. Ҳирот мактаби миниатюра санъати бу соҳада алоҳида машҳур бўлган. Темурийлар даврида Ҳирот шаҳри тасвирий санъат, хаттотлик, шеърият ва адабиёт, меъморчилик марказига айланган бўлса, Самарқанд тафсир, калом, мантиқ, балоғат, астрономия, математика каби фанлар юксак тараққий этган билим маркази сифатида машҳур бўлган.

Амир Темур ва темурийлар даврида, айниқса, Қуръони Карим нусхаларини кўчиришга алоҳида эътибор қаратилган. Қуръон нусхаларини тайёрлашга нафақат эҳтиёж, балки юксак санъат анъанаси сифатида қаралган. Самарқанд ва Ҳирот каби шаҳарлар бу соҳада жаҳон аҳамиятига молик марказларга айланган.

Амир Темур ва темурий шаҳзодаларнинг Қуръон котибларига ҳомийлик кўрсатишлари, ҳатто ўзлари ҳам шахсан ушбу фаолият билан бевосита шуғулланишлари бунга сабаб бўлган. Хусусан, Амир Темурнинг котиби Умар Ақто томонидан 1402–1405-йилларда кўчирилган Қуръон нусхаси бугунги кунда Ню-Ёркдаги Метрополитен музейида сақланади. Бундан ташқари, Амир Темурнинг невараси Иброҳим Султон ўз қўли билан кўчирган яна бир Қуръони Карим нусхаси ҳам юқорида қайд этилган музейда сақланади. Эронда ҳам Иброҳим Султон томонидан кўчирилган Қуръони Каримнинг бир нечта қўлёзмалари мавжуд. У Шерозда иккита хаттотлик мактабига асос солган. Хаттотлик фақатгина китобат санъатида эмас, балки меъморчиликда ҳам кенг қўлланилган. Масжид ва мадрасалар деворларидаги оят ва ҳадислар нафақат маъно, балки юксак эстетик аҳамиятга ҳам эга бўлган.

Темурийлар даври тажрибаси шуни кўрсатадики, илм-фанга эътибор қаратиш жамият тараққиётининг асосий омили ҳисобланади. Айниқса, илм ва санъатнинг уйғун ривожланиши темурийлар даврининг энг муҳим хусусиятидир. Бу жиҳат бугунги кунда ҳам долзарб аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, орадан етти асрга яқин вақт ўтди. Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёйевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда бунёд этилган Ислом сивилизацияси маркази мана шу тарихий давомийликнинг амалий исботидир. Ушбу замонавий мажмуа нафақат аждодлар меросига эҳтиром, балки Учинчи Ренессанс пойдеворини қураётган Янги Ўзбекистоннинг замонлар оша акс этаётган қудрати ва бунёдкорлик руҳини ифода этади. Ислом сивилизацияси маркази – Темурийлар бошлаган маърифи й юришнинг мантиқий давомидир. Бу масканда буюк давлат арбоби ва саркарда, Иккинчи Уйғониш даври – Темурийлар Ренессанси бунёдкори Амир Темурнинг миллий давлатчилигимиз ва жаҳон тарихида эгаллаган ўрни ҳамда темурий лар меросига алоҳида эътибор қаратил ган. Марказнинг Улуғбек порталидан кираве ришдаги “Шон-шараф” залида диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома ва саркардалар тасвирланган бўлиб, Амир Темур сиймоси ундан муносиб ўрин олган.

Шунингдек, Ислом сивилизацияси мар кази нинг йирик экспозицияси “Иккинчи Ренессанс ва ўзбек хонликлари даври” деб номланиб, бу ерда асосан темурийлар даври илм-фани, санъати ва маданиятига оид қимматли асарлар ва нодир ашёлар билан бирга, ўша давр тамаддунининг жаҳон тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини гавдалантирувчи ноёб экспонатлар ўрин олган.

 Ўзбекистон Республикаси Прези денти нинг 2026-йил 5-февралдаги “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги 46-сон қарори темурийлар дунёга тақдим этган меросни қайта тиклашда янги даврни бошлаб берди. Қарорга кўра, эндиликда ҳар йили апрел ойи мамлакатимизда “Амир Темур ойлиги” сифатида кенг нишонланади, “Темур тузуклари” асари жаҳоннинг кўплаб тилларида чоп этилади. Хорижда сақланаётган нодир қўлёзмаларнинг нусхалари юртимизга олиб келинади ва Темурийлар тарихи давлат музейи энг замонавий технологиялар асосида реконструкция қилинади.

Мамлакатимизда Амир Темур номидаги давлат стипендияси ва “Темурийлар меросини асраш” умуммиллий жамғармасининг ташкил этилиши илм-фан ва таълим соҳаси даги темуршунослик анъаналарини янги босқичга кўтаради. Ушбу ислоҳотлар нафақат тарихий меросни муҳофаза қилиш, балки Учинчи Ренессанс пойдеворини яратаётган Янги Ўзбекистон учун маънавий куч-қувват манбайи бўлиб хизмат қилади.

Комилжон Шермухамедов,
 Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

Манба: "Жадид" газетасининг 2026-йил 17-апрел куни 16 (120)-сон

 

Мақолалар

Яна ўқинг

Барча мақолалар
Ommabop maqolalar

Муборак байрам – мерос қадрият

Ҳар йили зулҳижжа ойининг ўнинчи кунида дунёнинг тўрт бурчагида яшовчи мусулмонлар бир хил туйғу – иймон ва шукроналик руҳида байрам дастурхонини ёзадилар,…

Ommabop maqolalar

Коррупсия тараққиётга қилинган хужум

Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Зеро, жамият танасини ич-ичидан кемирувчи бу иллат нафақат…