Ommabop maqolalar

Маънавий муштараклик ва умумий қадриятлар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёйев ўз нутқида "Жаҳолатга қарши маърифат" тамойили асосида илм-фан ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ташкилотга аъзо давлатлар…

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёйев ўз нутқида "Жаҳолатга қарши маърифат" тамойили асосида илм-фан ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ташкилотга аъзо давлатлар олдида турган муҳим ва долзарб вазифалардан бири эканини таъкидлади.

 Шунингдек, ёшлар орасида ёт ва бузғунчи ғоялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида туркий давлатлар маконида экстремистик ва радикал мафкурага қарши курашишга қаратилган Ҳаракатлар режасини қабул қилиш, исломофобиянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш борасида ҳам яқин мулоқотларни давом эттириш таклифларини билдирди.

 Дарҳақиқат, бугунги кунда экстремизм ва радикализм таҳдидлари нафақат миллий ёки минтақавий, балки халқаро миқёсдаги глобал муаммога айланиб улгургани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли, бугунги кунда мазкур таҳдидларга қарши курашни тизимли ташкил этиш, аҳоли, айниқса ёшларни мутаассиб ва бузғунчи ғоялар таъсиридан самарали ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бутун жаҳон жамоатчилиги олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. 

Комилжон Шермухамедов,
Имом Мотуридий халқаро-илмий тадқиқот маркази директори

Манба: "Халқ сўзи" газетаси (ҳттпс://т.ме/газеталар_шарҳи/38383)

Мақолалар

Яна ўқинг

Барча мақолалар
Ommabop maqolalar

Муборак байрам – мерос қадрият

Ҳар йили зулҳижжа ойининг ўнинчи кунида дунёнинг тўрт бурчагида яшовчи мусулмонлар бир хил туйғу – иймон ва шукроналик руҳида байрам дастурхонини ёзадилар,…

Ommabop maqolalar

Маънавий қудрат манбайи

ХИВ-ХВ асрлар Марказий Осиё тарихида Иккинчи Ренессанс даври сифатида алоҳида ўрин тутади. Ушбу тарихий босқич нафақат қудратли марказлашган давлат барпо этилгани, балки…