Ilmiy maqolalar

Конституция – миллий ва диний қадриятларнинг ҳуқуқий кафолати

Конституциямизда ҳам халқимизнинг азалий қадриятларидан бўлган ҳар бир ишни ўзаро маслаҳат ва кенгашиб бажариш ҳақида алоҳида норма келган бўлиб, унда “Жамият ва…

Конституциямизда ҳам халқимизнинг азалий қадриятларидан бўлган ҳар бир ишни ўзаро маслаҳат ва кенгашиб бажариш ҳақида алоҳида норма келган бўлиб, унда “Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади” (9-модда) дея халқ муҳокамаси давлат ва жамият бошқарувида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади. Бу қоидадан келиб чиқиб, мамлакатизмизда бир қатор муҳим масалалар халқнинг муҳокамаси тақдим этилган ҳамда умумий овозга &ндаш; референдумга қўйилган. Аждодларимиздан бизгача етиб келган бу анъана келгусида ҳам давлат бошқарувининг асосий усулларидан бўлиб қолади.

Маълумки, ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида миллатлараро ва динлараро кескинлик кучайиб бормоқда, миллатчилик, диний муросасизлик бош кўтармоқда. Ҳар қандай оқил инсон бу иллатлар давлатчиликни емириб, жамиятни парчалаб, диний руҳдаги низоларга замин ҳозирлашига шубҳа қилмайди.

Ана шундай мураккаб вазиятда мамлакатимизда ҳам турли динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш долзарб аҳамият касб этади. Конституция ва у асосда қабул қилинган қонун-ҳужжатлари юртимизда яшаётган турли дин вакиллар ўртасида ҳамжиҳатликни таъминлаш, жамиятда ўрнатилган тинчлик ва осойишталикнинг мустаҳкам кафолати, халқимиз бунёдкорлик салоҳиятини, унинг эртанги кунга бўлган ишончини оширишнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Халқимизнинг ўзига хос фазилатларидан саналган бағрикенглик анъанаси асрлар давомида шакланган қадриятлардандир. Бу ўлкада яшаган аждодларимиз минг йиллар давомида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мусатаҳкам қарор топишида жонбозлик кўрсатганлар. Хусусан, соҳибқирон Амир Темур ҳам ислом динига чексиз ҳурмат кўрсатиши билан билан бирга ўзга дин вакилларини ҳурматлаб, уларга эҳтиром кўрсатгани тарих китобларида муҳрланган. Шунингдек, дунёда энг узоқ ҳукмронлик қилган империялардан саналган бобурийлар империяси Ҳиндистонни забт этган бўлсада, ҳиндларга нисбатан диний босим ўтказмади ҳамда диний бағрикенгликнинг юксак намуналарини кўрсатишди. Шу боис, Ҳиндистон халқи бугунги кунгача Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодларини ҳурмат билан ёдга олади.   

Асрлар оша давом этиб келаётган бағрикенглик анъанаси мустақиллик йилларида ҳам ривожлантирилиб борилмоқда. Хусуан, бугунги кунда мамлакатимизда 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар эмин-эркин фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳар қандай тазйиқлардан холи тарзда иш юритишига ҳам Конституцияда мустаҳкамланган эътиқод эркинлиги билан боғлиқ қоидалар асос бўлиб хизмат қилмоқда. Хусусан, Асосий қонунимизнинг 35-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, дея барча дин вакилларига ўз эътиқодларига кўра, ибодат қилиш ва диний расм-русмларини адо этишларига кенг имкониятлар яратиб берилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Асосий қонунимизда мустаҳкамланган бу каби нормалар юртимиздаги тинчлик, барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ёшларимизда диний бағрикенглик анъаналарини ривожлантиришда ўзига хос аҳамият каб этади.   Зеро, Конституциямизда мустаҳкамланган давлат бошқарувининг бош мақсади ҳам жамиятда ҳамжиҳатлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат.

Шукрулло Жўрайев,
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи

Мақолалар

Яна ўқинг

Барча мақолалар
Ommabop maqolalar

Муборак байрам – мерос қадрият

Ҳар йили зулҳижжа ойининг ўнинчи кунида дунёнинг тўрт бурчагида яшовчи мусулмонлар бир хил туйғу – иймон ва шукроналик руҳида байрам дастурхонини ёзадилар,…

Ommabop maqolalar

Маънавий қудрат манбайи

ХИВ-ХВ асрлар Марказий Осиё тарихида Иккинчи Ренессанс даври сифатида алоҳида ўрин тутади. Ушбу тарихий босқич нафақат қудратли марказлашган давлат барпо этилгани, балки…