2026-йил 7-октябр’ куни ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги Бош қароргоҳида “Ислом сивилизасияси: Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий ва илмий мероси ҳамда маърифат уфқлари” мавзусида халқаро илмий конференсия ўтказилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2025-йил сентябрдаги юбилей 80-сессиясида илгари сурилган ташаббуслари доирасида Ислом сивилизасияси маркази ва Имом Бухорий, Имом Мотуридий ҳамда Имом Термизийнинг бой илмий-маънавий меросини халқаро майдонда тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

Юқори даражада ташкил этилган нуфузли анжуманда Буюк Британия, Франсия, Швейсария, Италия, Туркия, Марокаш каби давлатлардан 300 га яқин хорижлик олим ва мутахассислар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот марказлари вакиллари иштирок этди.

Хусусан, ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессияси президенти Хондкер Муҳаммад Талҳа, ЮНЕСКО Ижроия кенгаши раиси Носир бин Ҳамад ал-Хинзаб, ЮНЕСКО Бош директорининг маслаҳатчиси Дениз Перис де Карвалъю, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ИЦЕСЦО) Бош директори Солим ал-Малик, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш (ИРЦИЦА) бош директори Маҳмуд Эрол Қилич, “ал-Фурқон” ислом мероси жамғармаси ижрочи директори Сали Шаҳсивари, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Низомий, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ЮНЕСКО ҳузуридаги вакили Салима Делибей, Темурийлар даври тарихи ва санъатини ўрганиш ассосиасияси президенти Фредерик Брессанд, Милан Дизайн университети профессори Марио Тедди, Женева дипломатик доираси президенти Роберт Блум каби нуфузли меҳмонлар ўз маърузалари билан иштирок этиб, юртимизда Ўзбекистон Президенти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бердилар.

Эътиборга молик жиҳати, халқаро конференсияда буюк аждодимиз Имом Мотуридийнинг илмий-маънавий мероси илк бор ЮНЕСКОнинг Бош қароргоҳи минбаридан тарғиб қилинди.

Конференсияда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Комилжон Шермухамедов “Имом Мотуридий мероси: бағрикенглик ва мўтадиллик фалсафаси” мавзусидаги маъруза билан иштирок этиб, унда алломанинг бой илмий-маънавий мероси, унинг таълимотидаги умуминсоний эзгу ғояларнинг бугунги кундаги аҳамияти, алломанинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси ҳақида махсус тақдимот қилди.
Конференсия доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда алломалар меросига бағишланган роликлар намойиш этилиб, илмий-маърифий марказларнинг энг сўнгги нашрлари тақдимотлари ўтказилди.

Халқаро тадбир ЦНН, ББЦ ва Эуроневс, шунингдек, Франсиядаги нуфузли халқаро оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Мазкур тадбир жаҳон ҳамжамиятини юртимиз алломаларининг илм-фан ва сивилизасия ривожига қўшган ҳиссаси билан яқиндан таништиришга, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа ҳамда аждодлар меросини ўрганиш борасида амалга оширилаётган улкан лойиҳа ва ташаббусларни етказишга хизмат қилади.
