Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигига ташрифи доирасида мамлакатнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – «Оли ал-Байт» университети раҳбарияти билан учрашув бōлиб ōтди.

Учрашувда икки муассаса ōртасида илмий-академик ҳамкорликни ривожлантириш, Мовароуннаҳр алломаларининг бой илмий меросини биргаликда тадқиқ этиш масалаларини муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва «Оли ал-Байт» университети ōртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида ислом илмлари ва мотуридийлик таълимотига оид манбаларни биргаликда ōрганиш, қōлёзмаларнинг рақамли нусхалари ва илмий маълумотлар алмашинувини йōлга қōйиш, қōшма тадқиқотлар олиб бориш, малака ошириш ва стажировка дастурларини йōлга қōйиш ҳамда халқаро конференсия ва семинарлар ташкил этиш ҳамкорликнинг устувор йōналишлари этиб белгиланди.

Мазкур меморандум икки муассаса ōртасида узоқ муддатли илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, буюк алломаларимизнинг илмий меросини халқаро миқёсда кенг тадқиқ ва тарḡиб этиш учун янги имкониятлар яратади.
