Yangiliklar

Янгиликлар

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Ш.Исломов айни вақтда Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий,…

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Ш.Исломов айни вақтда Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси таркибида Индонезияда хизмат сафарида бўлиб турибди.

✅Хизмат сафари давомида Индонезия Бош вазири ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя вазири Муҳаймин Искандар, Индонезия Уламолар кенгаши Бош котиби Амиршоҳ Тамбунан, Наҳдатул уламо ташкилотининг Олий кенгаши вакили Улил Абсор Абдуллоҳ билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, бугунги куннинг долзарб мавзуларида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бош вазир ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя вазири Муҳаймин Искандар Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан алломаларнинг илмий меросида улуғланган умуминсоний ғоялар бугунги глобаллашув даврида ижтимоий муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, Имом Бухорий асарларида ёритилган маънавий-ахлоқий қадриятлардан бугунги кунда Индонезия жамиятидаги муаммоли масалаларни ҳал этишда унумли фойдаланиётганини маълум қилди.

Шунингдек, Наҳдатул уламо Олий кенгаши вакили Улил Абсор Абдуллоҳ бугунги кунда Индонезиялик оилалар ўз фарзандларига Бухорий, Мотуридий, Термизий ва Улуғбек каби ўзбек исмларини қўяётганини фахр билан тилга олди

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…