Жорий йилнинг 29-сентябр куни Малайзия халқаро ислом университети профессори Шукран Абдул Раҳмон Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.
Учрашувда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Малайзия халқаро ислом университети ҳузуридаги Ислом тушунчаси ва сивилизацияси институти (ИСТАЦ) ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, долзарб мавзуларда конференсия, семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Профессор Шукран Абдул Раҳмон Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессиясидаги нуқтини ўқиб чиққани, унда олий таълим соҳасига оид ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдириб, бу ғояларни Малайзия илмий жамоатчилигига ҳам етказишини қайд этди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил Малайзияга амалга оширган ташрифидан сўнг Ўзбекистон ва Малайзия илмий муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, илмий ходимлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича фаолият янги сифат босқичига кўтарилди.
