Yangiliklar

Халқаро ҳамкорлик

✍️ Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари халқаро илмий семинарда иштирок этдилар 2025-йил 30-июн куни Малайзиянинг Ислом сивилизацияси институтида Имом Мотуридий халқаро…

✍️ Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари халқаро илмий семинарда иштирок этдилар

 2025-йил 30-июн куни Малайзиянинг Ислом сивилизацияси институтида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда "Ислом сивилизацияси олимлари" мавзусидаги В халқаро илмий семинар ўтказилди.

✔️Мусулмон олимларининг илм-фан, фалсафа ва сивилизация ривожига қўшган ҳиссасини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга бағишланган илмий тадбирда Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ҳадис илми мактаби профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг илмий ходимлари иштирок этдилар.

⌛️ Хусусан, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказидан директор ўринбосари Шаҳзод Исломов "Султон Улуғбекнинг илмий қиёфаси" , бўлим бошлиқлари Зафар Фахриддинов "Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг ақидавий қарашлари", Ойбек Сотволдийев "Мовароуннаҳрда ислом илмларининг шаклланиши ва ривожланиши" мавзуларида маъруза қилдилар.

✏️Семинар мақсади Ўзбекистон ҳудудида етишиб чиққан уламоларнинг ислом сивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссаси бўйича тадқиқотлар натижаларини алмашиш, Ўзбекистон ва Малайзиядаги ёш авлод учун тарих ва ислом силсиласи ҳақидаги билимларни тарқатиш, ҳар икки давлат институтлари ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…