Yangiliklar

Халқаро ҳамкорлик

✍️ Ўзбекистон делегацияси Индонезиядаги халқаро конференсияда иштирок этмоқда 2025-йилнинг 3-июл куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида "Мовароуннаҳрдан Жануби-Шарқий Осиёга: ҳадис илмлари ва интеллектуал алоқалар"…

✍️ Ўзбекистон делегацияси Индонезиядаги халқаро конференсияда иштирок этмоқда

2025-йилнинг 3-июл куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида "Мовароуннаҳрдан Жануби-Шарқий Осиёга: ҳадис илмлари ва интеллектуал алоқалар" мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. 

 Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси, вакилларидан иборат делегация қатнашмоқда.

 Тадбир очилиш маросими билан бошланиб, талабалар форуми, китоб ва санъат асарлариФ кўргазмаси, Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги дўстлик алоқаларини тараннум этувчи янги бадиий филм тақдимоти билан давом этди. Якуний маросимда эса тақдирлаш маросими, совринли ўйинлар ва стипендия ғолиблари эълон қилинди.

Дин ишлари вазирилигининг таълим масалалари бўйича бош котиби Арскал Салим ўз чиқишида қуйидагиларни таъкидлади:
"Мовароуннаҳр ислом дунёсининг гавҳари, илм-маърифат ҳисобланади. Муҳаммад Хоразмий, Беруний, Ибн Сино  илм-фан ва инновацияларнинг бунёдкорларидир. Ислом фақат бир миллат ёки ҳудудга тааллуқли эътиқод эмас, у бутун инсониятнинг мулки ва дунё халқлари унинг ривожига катта ҳисса қўшганлар. Шу нуқтайи назардан, ислом дини Арабистон яриморолида вужудга келган бўлса ҳам унинг назарий тараққиёти Мовароуннаҳр ҳудудига тўғри келади. Ушбу конференсия нафақат билим улашади, балки Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда".

 Ушбу тадбир нафақат Марказий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасидаги фикрий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлайди, балки Ислом илм-фанига катта ҳисса қўшган буюк имомлар меросини улуғлаш учун муҳим имкониятдир.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…