Yangiliklar

Халқаро ҳамкорлик

Зиёрат туризми истиқболлари муҳокама қилинди Бугун Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида Индонезиянинг "Калимантан пост" газетаси бош муҳаррири Э.Шанти билан учрашув ўтказилди. Учрашувда…

Зиёрат туризми истиқболлари муҳокама қилинди
 Бугун Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида Индонезиянинг "Калимантан пост" газетаси бош муҳаррири Э.Шанти билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк аллома аждодларимиз илмий меросини индонез нашрларида ёритиш масаласи муҳокама қилинди.

 Э.Шанти "Калимантан пост" газетаси саҳифаларида Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилувчи мақолалар нашр этилаётгани, истиқболда бу каби маълумотларни янада кўпайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

 Шунингдек, Э.Шанти инденозиялик талабаларда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясига бўлган қизиқишнинг юқори эканини қайд этиб, Академия билан манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини изҳор қилди.

Меҳмон индонезиялик талабаларда Имом Мотуридий, Имом Бухорий каби ислом оламининг буюк сиймолари мажмуаларини зиёрат қилиш истаги кучли эканини айтиб, жорий йил якунига қадар 100 дан зиёд ватандошининг Ўзбекистонга махсус сафарини ташкил этажагини билдирди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…