Yangiliklar

Туркияда мотуридийлик таълимотига бағишланган халқаро симпозиум

✍️2024-йилнинг 1-ноябр санасида Туркия Республикасининг Коня шаҳрида Салжуқ университети ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган “Усмонийлар даврида ҳанафийлик-мотуридийлик” мавзусидаги ВИ…

✍️2024-йилнинг 1-ноябр санасида Туркия Республикасининг Коня шаҳрида Салжуқ университети ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган “Усмонийлар даврида ҳанафийлик-мотуридийлик” мавзусидаги ВИ халқаро мотуридийлик симпозиуми ўз ишини бошлади.

Симпозиумда Туркиянинг Салжуқ университети, Анқара университети, Сулаймон Демирел университети, 19-май университети, Ҳатай Мустафо Камол университети, Анқара ижтимоий фанлар университети, Истанбул маданият университети профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳамда Коня шаҳри маъмурияти масъуллари иштирок этмоқдалар.

Симпозиум доирасида Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий мероси, у асос солган мотуридийлик таълимотининг Усмонийлар империяси диний-ижтимоий ҳаёти ривожида тутган ўрни, унга хос бўлган бағрикенглик ва мўтадиллик тамойилларининг замонавий аҳамияти каби мотуридийлик таълимотини ўрганишга оид бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинади.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…