Yangiliklar

Семинар

"Диний таълим муассасаларида ақида фанини ўқитишнинг долзарб масалалари" мавзусида семинар-тренинг 2025-йил 29-сентябр куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан "Диний таълим муассасаларида…

"Диний таълим муассасаларида ақида фанини ўқитишнинг долзарб масалалари" мавзусида семинар-тренинг

 2025-йил 29-сентябр куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан  "Диний таълим муассасаларида ақида фанини ўқитишнинг долзарб масалалари" мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилди.  

 Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги 68-сон Фармонида белгиланган Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда педагог кадрлар ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича юклатилган топшириқ ижроси доирасида ташкил этилди.

Семинарда Марказ директори К.Шермухамедов сўзга чиқиб, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан мотуридийлик таълимотини тадқиқ этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди. 

 Шундан сўнг, Марказ бўлим бошлиғи А. Аллоқулов "Мотуридийлик таълимотини ўқитиш методикаси" мавзусида маъруза қилди. Маърузада мотуридийлик таълимотининг долзарб масалаларини ўқитишда замонавий педагогик технологияларидан фойдаларишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

 Семинар савол-жавобларга бой бўлди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Париж Бош масжидига ташриф

9-октябр куни Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Париж Бош масжидига ташриф буюриб, унинг…

Yangiliklar

ЮНЕСКО Бош қароргоҳига Имом Мотуридийнинг илмий меросига бағишланган китоблар тақдим этилди

Париж шаҳридаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида юртимиз алломалари илмий меросига бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференсия доирасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирокида…