Yangiliklar

Семинар

Таниқли мотуридийшунос олим, профессор Ҳамза Бакрий иштирокида малака ошириш дарслари бошланди Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таниқли мотуридийшунос олим, Истанбул университети…

Таниқли мотуридийшунос олим, профессор Ҳамза Бакрий иштирокида малака ошириш дарслари бошланди

 Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таниқли мотуридийшунос олим, Истанбул университети Илоҳиёт факултети профессори, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида ўқув семинари бошланди.

 Семинарда доктор Ҳамза Бакрий ХИИ асрда юртимизда яшаб ижод қилган буюк аллома Аб-у Бакр ибн Масъуд Косонийнинг "ал-Муътамад фи-л-муътақад" асарини шарҳлаб, ушбу асар асосида замонавий мутаассиб оқимларга илмий раддия бериш методологиясини тушунтириб берди.

 Мазкур ўқувларда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик  академияси профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом иститути, "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти, Қозоғистон ва Қирғизистондан  диний таълим муассасаларининг ақида фани устозлари, мутахасислар иштирок этмоқда.

 Ўзаро баҳс-мунозара ҳамда савол-жавобга бой ўтган маъруза якунида  иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга илмий асосланган қониқарли жавобларни олдилар.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Маърифат ва бағрикенглик – ёшлар тарбиясининг мустаҳкам пойдевори

Ташкент Интернатионал Университйда “Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш!” ва “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори” мавзуларида маърифий учрашув ташкил этилди.…

Yangiliklar

21-октябр – Ўзбек тили байрами куни

Тил – миллатнинг руҳи, қадрияти, тарихи ва келажагидир. Унда аждодларимизнинг донишмандлиги, буюк алломаларимизнинг илмий-ижодий мероси, халқимизнинг маънавий-маданий дунёси мужассам. Она алласидан то…