Yangiliklar

Консепсия мазмун-моҳияти ўқитувчи ва талабаларга таништирилди

6 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсиясининг мазмун-моҳиятига…

 6 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсиясининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди. 
 
 ???? Тадбирда Имом Мотуридий илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Шукрулло Жўрайев иштирок этиб, мазкур консепсиянинг асосий мазмун-моҳиятини Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи ва ходимларига таништирди. 
 

✅Маърузачи қуйидагиларга тўхталди: 
 Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсияси тасдиқланиб 2025-йил 5 мартдан амал қилишни бошлагани. Аслида қонунчилигимизда яъни Конституцияда барча қонун қоидалар борлиги, лекин у ерда маълумотлар батафсил берилмагани учун ушбу консепсия ишлаб чиқилгани ҳамда парламент томонидан қабул қилингани ва қонун мақомига эга эканлигини, бинобарин фармон ва қарорлар бунга биноан чиқарилишини. 
 
 Шунингдек, маърузачи нутқи давомида Ўзбекистон Руспубликаси дунёвий давлат деган принсипга кўра бошқарилиши қайд этилганини ҳам эслатиб ўтди. Маърузачи консепсиянинг асосий қуйидаги жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди: 
 Консепсияга кўра бирон шахс жамиятдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан эътиқодига кўра чуқур муносабат билдирмаслиги; 
 
 Ҳеч бир фуқаро ўз эътиқодини мажбуран ҳеч кимга сингдирмаслиги; 
 
 Диний руҳдаги партия тузилиши ва тарғиб қилиниши мумкин эмаслиги; 
 
 Давлат дунёвийлик тамойилида тараққий этавериши, фуқаролар эътиқоди бунга аралашмаслиги. Ўз навбатида ислом молияси ҳам давлат аҳамиятида иш юритиши мумкинлиги; 
 
 Давлат таълим тизимида диний тус берилмаслиги (диний таълим муассасалари мустасно); 
 
 Тиббиёт йўналишида &ндаш; илмий исботланмаган медицина яъни табобат ва дам солиш кабиларни оммавий тарғиб қилмаслик (саломатликда хавф кузатилганда эътиқодий чекловларни истисно қилмаслик). Эмлаш &ндаш; тиббиётда илмий асосланган бўлса қабул қилиш; 
 
 Маданият йўналишида &ндаш; мусиқа, театр ва филмларни ишлаб чиқариш ва тақдим қилишда диний таъқиққа учрамаслиги; 
 
 Миллий қадриятларда ахлоқ нормалари етарли даражада бўлгани туфайли қайсидир мазҳабларнинг қарашларини оммага сингдиришга уринмаслик. 
 
 ✅Маърузачи ушбу консепсия тўғри татбиқ қилинса бирон фуқаронинг эътиқодига зид келмаслиги, аксинча фуқароларнинг фойдасига хизмат қилишини таъкидлаб сўзига якун ясади. 
 
 ✅Шундан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар берилиб, Ш.Жўрайев томонидан батафсил жавоб берилди. 
 
 ✅Тадбир сўнгида маърузачига институт раҳбарияти номидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

БМТнинг Женевадаги қароргоҳида илк марта Имом Мотуридий мероси тарғиб этилд

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 22-октябр куни Женева шаҳридаги БМТ қароргоҳида “Ислом сивилизацияси: Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий-илмий мероси ва маърифатнинг уфқлари” мавзусида халқаро…

Yangiliklar

Женевада ислом сивилизациясининг бой мероси халқаро миқёсда тақдим этилди

2026-йил 22-октябр куни бутун дунёда дипломатия, тинчлик ва инсонпарварлик маркази бўлган Швейсариянинг Женева шаҳридаги БМТ қароргоҳида &лақуо;Ислом сивилизацияси: Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий-илмий мероси…

Yangiliklar

Маърифат ва бағрикенглик – ёшлар тарбиясининг мустаҳкам пойдевори

Ташкент Интернатионал Университйда “Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш!” ва “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори” мавзуларида маърифий учрашув ташкил этилди.…