Yangiliklar

Форум

✍️ Қоҳирада Имом Ашъарий илмий меросига бағишланган форум ўз ишини якунлади Аввал хабар берганимиздек, Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган Имом Ашъарий илмий меросига…

✍️ Қоҳирада Имом Ашъарий илмий меросига бағишланган форум ўз ишини якунлади

 Аввал хабар берганимиздек, Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган   Имом Ашъарий илмий меросига бағишланган биринчи халқаро форум ўз ишини шўбаларда давом эттирди.

 Унда Марказ бўлим бошлиғи Абдулатиф Аллоқулов “Замонавий шубҳаларни бартараф этишда Имом Ашъарий ва Имом Мотуридий манҳажлари ўртасидаги уйғунлик” ҳамда Марказнинг илмий ходими Ихтиёр Абдураҳмонов “Мотуридийлик ва ашъарийлик таълимотларининг ўзаро уйғунлик жиҳатлари” мавзуларида маъруза қилди.

 Шунингдек, конференцияда Марокашдан Др. Самир Будинор, АҚШдан Др. Жозеф Кумминг, Жазоирдан Др. Муҳаммад Абдулҳалим ва Туркиядаги “Дор ал-махтутот” раҳбари Др. Маҳмуд Мисрий каби олимлар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Анжуман доирасида замонавий ақидавий муаммолар, мотуридийлик ва ашъарийлик таълимотларининг бугунги кундаги аҳамияти, шунингдек, ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишдан сақлашга қаратилган масалалар муҳокама қилиниб, форумнинг якуний хулосаси қабул қилинди.

Шунинг билан Имом Ашъарий маркази томонидан ташкил этилган биринчи халқаро форум ўз ишини якунлади.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази делегациясининг Миср Араб Республикасига сафари давом этмоқда.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази  Матбуот хизмати

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…