Yangiliklar

Форум

✍️ Қоҳирада Имом Ашъарий илмий меросига бағишланган нуфузли халқаро форум ўз ишини бошлади 27-январ куни Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида нуфузли "Ал-Азҳар"…

✍️ Қоҳирада Имом Ашъарий илмий меросига бағишланган нуфузли халқаро форум ўз ишини бошлади

 27-январ куни Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида нуфузли "Ал-Азҳар" мажмуаси қошидаги Имом Ашъарий маркази томонидан ташкил этилган биринчи халқаро илмий форум ўз ишини бошлади.

Мазкур йирик анжуман "Имом Ашъарийнинг исломий фирқаларга оид фикрий ёндашувлари: ақидавий ихтилофдан мулоқот уфқи ва мўтадилликни қарор топтириш сари" мавзусига бағишланган бўлиб, унда ислом оламининг етук уламолари, диншунос олимлар ва тадқиқотчилар жам бўлган.

 Форумда Ўзбекистон номидан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, анжуман очилиш маросимида Имом Ашъарий маркази директори Ҳасан Шофеъий, ал-Азҳар университети ректори  Довуд Салома, Имом Мотуридий маркази директори Комилжон Шермухамедов, Миср муфтийси Назир Айёд ҳамда ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ўринбосари Муҳаммад Дувайний сўзга чиқди.

Ушбу халқаро анжуман ислом оламидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мутаассибликка қарши маърифат билан курашиш ҳамда соф ислом ақидасини асраб-авайлашда муҳим платформа вазифасини ўтайди.

 Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази  Матбуот хизмати

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…