Kun hikmati

Ҳастимом Абу Бакр Қаффол Шоший – меҳр-саховат соҳиби

Кўҳна Тошкентнинг Себзор даҳасидаги Ҳазрати Имом (Ҳастимом) зиёратгоҳи пойтахтнинг бош ёдгорлик мажмуаларидан бири саналади. Мазкур жой атамаси шу ердаги асосий зиёратгоҳ –Тошкент…

Кўҳна Тошкентнинг Себзор даҳасидаги Ҳазрати Имом (Ҳастимом) зиёратгоҳи пойтахтнинг бош ёдгорлик мажмуаларидан бири саналади. Мазкур жой атамаси шу ердаги асосий зиёратгоҳ &ндаш;Тошкент (Шош)да туғилган, мусулмон оламининг имомларидан бири Абу Бакр Муҳаммад Қаффол Шоший мақбараси номидан олинган.

Ислом оламида Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби “имом” даражасига эришган кўплаб буюк алломалар орасида Имом Абу Бакр Қаффол Шоший (904-976) ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Замондошлари уни “Ҳазрати Имом” деб улуғлаган. 

“Ҳастимом” сўзи “Ҳазрати Имом” иборасининг қисқартирилган шаклидир. Маҳаллий халқ Имом Қаффол Шоший ҳурматидан бу жойни шундай атаган. У Тошкентнинг  илмий-маданий, диний-маърифий марказларидан бири бўлган. 

Маълумки, Тошкент &ндаш; ўрта аср араб манбаларида Шош деб номланиб, тафсир, ҳадис, фиқҳ, тилшунослик илмларида кўплаб таниқли олимларни етиштириб берган. Бу масканда туғилиб фаолият кўрсатган буюк зотлар, олимлар  “Шоший”, “Тошкандий” нисбаси билан дунёга танилганлар.

Ана шундай алломалардан бири Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, кўплаб араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига “катта”, “улуғ” маъносини ифодалайдиган “Кабир” сўзини қўшиб ёзадилар. 

Қаффол Шоший ва унинг илмий фаолияти нафақат Шарқ олимлари, балки Ғарб тадқиқотчиларининг ҳам эътиборини жалб этган. Машҳур немис шарқшуноси К.Броккелман, буюк рус олими В.Бартолдлар алломанинг илмий меросига юксак баҳо беришган.

Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонганлиги боис, “Қаффол” яъни, қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган. Қаффол Шошийнинг ислом оламидаги обрў&шй;эътибори ва мавқеи, илмий салоҳияти ҳақида ўрта аср араб муаллифлари ўз асарларида алоҳида таъкидлаб ўтишган.

Жумладан, марвлик машҳур тарихчи Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний ўзининг “Ансоб” (“Насабнома”) асарида шундай ёзади: “Қаффол &ндаш; қулфсозлик касбига нисбат берилган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший Шош аҳлидан бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонган. У ўз замонасининг имоми (пешвоси) бўлиб, фиқҳ, ҳадис, усул, тилшунослик илмлари бўйича тенги йўқ олим эди. Қаффол Шошийнинг номи Мағриб-у Машриққа ёйилган”.

Шунингдек, Қаффол Шоший ҳаёт йўли ва фаолияти ҳақида халқимиз ўртасида кўплаб турли нақл, ривоятлар мавжуд.

Халқ орасида аллома қўли очиқ, сахий инсон сифатида ҳам танилган. Бу борада мисрлик тарихчи Тожуддин Субкийнинг “Табақот шофиъия кубро” асарида Қаффол Шошийнинг шеърларидан ҳам парчалар келтирилган: “Кимки уйимга меҳмон бўлиб келадиган бўлса, дастурхоним доимо унинг учун ёзилган бўлади. Кимки менинг дастурхонимдан бирор нарса еса, (билсинки) ундаги барча ноз-у неъмат пешона терим билан топилган, (яъни) ҳалол бўлади.

Биз бор&шй;будимизни меҳмон олдига қўямиз. Борди&шй;ю (қўйишга) нарса тополмасак, у ҳолда сабзавот билан сирка қўямиз. Шунда беғараз, кўнгли очиқ одам бўлса, у бунга рози бўлиб кўнади; борди&шй;ю бахил бўлса, у ҳолда уни мен тузата олмайман”. 

Қаффол Шоший илмий меросида “Жавоми’ ал&шй;калим” (“Қисқа иборали ҳадислар тўплами”) асари етакчи ўринни эгаллайди. “Жавоми’ ал&шй;калим” китоби Имом Қаффол Шоший қаламига мансуб бўлиб, унда Имом Бухорий шарҳи мажмуаларидаги Расулуллоҳ (с.а.в) калималаридан тўпланган”. 

Марҳум муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари 1970-йили Дамашқ шаҳридаги “Зоҳирия” кутубхонасида сақланадиган “Жавоми’ ал&шй;калим” асари қўлёзмаси (32 саҳифа)нинг фото нусхасини олиб келган. Ҳозирги кунда бу асар қўлёзмасининг фото нусхаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида  В-977 рақам остида сақланади.

“Жавоми’ ал&шй;калим”нинг бу нусхаси ҳижрий 1116 (мил. 1704-1705) йилда Асъад ибн Яҳё ал-Ҳилвоний томонидан қўлда кўчирилган. Демак, бундан уч аср олдин ҳам бу асарга нисбатан кенг халқ оммаси орасида эҳтиёж катта бўлганини кўриш мумкин.

Қаффол Шоший тўплаган ҳадислар қисқа, лўнда ҳамда маъноларга бойдир. “Жавоми’ ал&шй;калим” маърифий ва дидактик аҳамиятга эгалиги билан бошқа ҳадис тўпламлари ичида ажралиб туради. Ушбу асардаги ҳадисларда ислом дини аҳкомларидан ташқари, одоб&шй;ахлоқ, илм&шй;маърифат, таълим&шй;тарбияга доир ҳикматли иборалар ўрин олган. 

Қуйида ушбу асарда хайр-саховат ва кўмак беришга доир ҳадислар, ҳикматли калималардан  келтирамиз:

&ndaş; Saxovatpeşalik taqvodir.

Ушбу калимадан саховатли, қўли очиқ ва кишиларга кўмак бериш тақво қилиш билан баробар эканини кўришимиз мумкин.

&ndaş; Har bir ezgulik (yaxşilik, ehson, kömak, mehr-saxovat) sadaqadir.

&ndaş; Pinhona (sir tutib) qilingan sadaqa, ehson, saxovat va kömak Parvardigorning ğazabini söndiradi.

&ndaş; Sadaqa (ehson, saxovat, kömak, yaxşilik) suv olovni öçirganidek xatoni (gunohni) öçirib yuboradi.

Ҳар бир инсон ҳаётида давомида одамларга яхшилик қилиш, меҳр-мурувват ва хайр-саховат, кўмак кўрсатиш орқали гуноҳларидан фориғ бўлиши зикр этилган.

&ndaş; Jannat saxiylarning uyidir.

&ndaş; Инсоннинг карами унинг динидир. Меҳр-муруввати унинг ақлидир. Насл-насаби эса унинг хулқидир.

&ndaş; Одамларга меҳр-саховат кўрсатиш имондан кейинги энг мақбул ишдир.

&ndaş; Zakot &ndaş; islomning köprigi.

&ndaş; Bu dunyoda xayrli işlarni qilib yurganlar oxiratda yaxşiliklarga erişuvçilardir.

Кўриниб турибдики, ушбу ҳикматли калималар ва ҳадислар ҳар қандай инсонни одамларга яхшилик қилиш, саховатли бўлиш, уларга кўмак кўрсатиш каби фазилатларга ундайди.

&ndaş; Qalblar yaxşilik qilgan odamni seviş va yomonlik qilgan kimsani yomon köriş tuyğusida yaratilgan.

&ndaş; Бир-бирингизга ҳадя улашинглар, меҳр-оқибатингиз зиёда бўлади.

&ndaş; Ўзаро ҳадялар улашинглар. Зеро, совға юракдаги ҳасад ва гиналарни сўндиради.

&ndaş; Özaro hadya ulaşinglar. Çunki u yurakdagi qahr-ğazabni yöq qiladi va qalblardagi fisq-u fasodni daf qiladi.

Юқоридаги ҳикматлардан маълум бўлишича, меҳр, мурувват, саховат, кўмак каби фазилатлар инсон қалбини юмшатиб, уни поклашда муҳим ўрин тутар экан. Зеро, имон гавҳари бўлмиш &ндаш; Қалб (дил) пок ва софлиги инсон одобининг асосий мезонларидан бери десак муболаға бўлмайди.

&ndaş; Kimga bir yaxşilik eşigi oçilsa, bas, u fursatdan foydalanib qolsin. Чунки бу эшик унинг юзига қачон ёпилишини билмайди.

&ndaş; Аллоҳ бандаларидан фақат раҳмдилларига раҳм қилади.

&ndaş; Аллоҳ садақа билан етмишта ҳалокатни даф қилади (қайтаради).

&ndaş; Эзгу ишлар ҳалокатлардан асрайди.

Умуман олганда, Қаффол Шоший асарида ислом дини аҳкомларидан ташқари одоб&шй;ахлоқ, илм&шй;маърифат, таълим&шй;тарбияга доир ҳикматли иборалар қайд этилган. Ундан халқимиз орасида кенг тарқалган матал, мақоллар, нодир ва қимматли афоризмлар ҳам ўрин олган. Бу эса ҳадисларнинг кенг халқ оммаси учун равон ва тушунарли бўлиши, тарқалишида муҳим аҳамият касб этган.

Неъматулло МУҲАМЕДОВ,

Ўзбекистон халқаро ислом академияси 

“Ислом тарихи ва манбашунослиги ИРЦИЦА” кафедраси мудири, 

тарих фанлари доктори

Мақолалар

Яна ўқинг

Барча мақолалар
Ommabop maqolalar

Муборак байрам – мерос қадрият

Ҳар йили зулҳижжа ойининг ўнинчи кунида дунёнинг тўрт бурчагида яшовчи мусулмонлар бир хил туйғу – иймон ва шукроналик руҳида байрам дастурхонини ёзадилар,…

Ommabop maqolalar

Маънавий қудрат манбайи

ХИВ-ХВ асрлар Марказий Осиё тарихида Иккинчи Ренессанс даври сифатида алоҳида ўрин тутади. Ушбу тарихий босқич нафақат қудратли марказлашган давлат барпо этилгани, балки…