Yangiliklar

ЮНЕСКО Бош қароргоҳига Имом Мотуридийнинг илмий меросига бағишланган китоблар тақдим этилди

Париж шаҳридаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида юртимиз алломалари илмий меросига бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференсия доирасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирокида…

Париж шаҳридаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида юртимиз алломалари илмий меросига бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференсия доирасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирокида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

Хусусан, ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессияси президенти Хондкер Муҳаммад Талҳа билан мулоқот ўтказилиб, ЮНЕСКО кутубхонасига «Имом Мотуридий: илоҳий ҳикмат изидан» китоб-албоми, «Абу Мансур Мотуридий: илмий мероси ва ҳикматлари» китоби ва бошқа нашрлар тақдим этилди.

Шунингдек, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Низомий ҳамда Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (ИРЦИЦА) бош директори Маҳмуд Эрол Қилич билан ҳам учрашувлар ўтказилиб, Марказ нашрлари тақдим этилди.

Мазкур китоблар Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг энг сўнгги нашрлари бўлиб, уларда Имом Мотуридийнинг бой илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги  долзарб ижтимоий аҳамиятга эга бўлган пурмаъно ҳикматлари ёритилган.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…