"Жаҳолатга қарши маърифат" тадбирлари давом этмоқда
Ўзбекистон давлат хореография академиясида ёшларни соғлом фикрли ва мустаҳкам эътиқодли қилиб тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Ихтиёр Абдурахмонов иштирок этиб, "Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!" ва "Инсон ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори" мавзуларида маъруза ўқиди.
Маърузада бугунги кунда ёшлар онгини турли зарарли ғоялар ва ёт таъсирлардан асраш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашнинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, жамият тараққиётида маънавиятнинг ўрни, ёшларнинг баркамол шахс бўлиб улғайишида илм-маърифатнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Тадбир жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
