Ўзбекистон делегациясининг Индонезияга ташрифи ОАВ диққат марказида: "Мўтабар ташриф" тафсилотлари
Ўзбекистон делегациясининг Индонезияга амалга оширган хизмат сафари Индонезия оммавий ахборот воситаларининг катта эътиборини тортди. Хусусан, асважатв.ид ҳамда аспирасинусантара.ид сайтларида ташрифга бағишланган янгиликлар эълон қилинди.
Мақолаларда қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси Жакарта шаҳрида жойлашган Индонезиянинг энг йирик исломий ташкилоти &мдаш; "Наҳдлатул уламо" (ПБНУ) Бошқарув кенгашида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Ўзбекистоннинг Индонезиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Эшонов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Ш.Исломов, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси проректори И.Даминов ва Имом Термизий халқаро маркази директори ўринбосари К.Жамаҳматов иштирок этди. Индонезия томондан эса "Наҳдатул уламо" ташкилоти Бошқарув кенгаши аъзолари, Шариф Ҳидоятуллоҳ университети раҳбарияти қатнашди.
Гарвард университети диншунослик йўналиши битирувчиси, Ислом илоҳиётининг ривожланиш бўйича мутахассис Улил Абшар Абдалла Ўзбекистон делегациясини қабул қилишдан жуда мамнун эканини билдириб ушбу учрашувни "мўтабар ташриф" деб атади. Улил Абшарнинг сўзларига кўра, Имом Мотуридийнинг ғоялари "Наҳдатул уламо" ташкилотининг диний асосини ташкил этади. Бу ғоялар мўтадил, инклюзив ва маҳаллий маданиятга мос келадиган ёндашувга асосланади.
Делегация ташрифи нафақат Индонезия мусулмон жамоалари билан дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, балки Ўзбекистондаги тарихий қадамжоларга зиёратни ташкил этишда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадини кўзлагани билан ҳам аҳамиятлидир.
Учрашув якунида Улил Абшар исломшунослик соҳасидаги ўзбекистонлик тадқиқотчиларга Уламолар Кенгаши таълим муассасаларида махсус стипендиялар ажратиш таклифини билдирди. Бу эса икки давлат ўртасидаги таълим ва илмий-маърифий алмашинувларни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар эшигини очади.
