Yangiliklar

Янгиликлар

Кембриж коллежи доктори билан онлайн семинар 2025-йил 8-июл куни Кембриж Мусулмон коллежи доктори, мотуридийшунос олим Рамон Харвей иштирокида онлайн семинар ўтказилди. Семинарда доктор…

Кембриж коллежи доктори билан онлайн семинар 

 2025-йил 8-июл куни Кембриж Мусулмон коллежи доктори, мотуридийшунос олим Рамон Харвей иштирокида онлайн семинар ўтказилди.

Семинарда доктор Р.Харвийнинг "Трансцендент Год, Ратионал Ворлд: А Матуриди Тҳеологй" (Олий зот ва рационал олам: мотуридийлик ақидаси) номли китобида кўтарилган мотуридийшуносликка оид масалалар қизғин муҳокама қилинди. 

Семинарни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ж.Каримов очиб, сўнгги йилларда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Британия илмий жамоатчилиги билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, бунинг амалий тасдиғи сифатида жорий йил 29-30-апрел кунлари Самарқандда ўтказилган конференсияда британиялик таниқли мотуридийшунос олим иштирок этганини таъкидлади. 

Доктор Рамон Харвей ўз  маърузасида Имом Мотуридий таълимотининг ақл ва мантиққа асосланган илмий тизими ҳамда унинг замонавий ақидавий масалаларга ечим топишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

 Китобда баён этилган фикрлар семинар иштирокчилари томонидан атрофлича таҳлил қилинди ва жонли муҳокамаларга сабаб бўлди. Онлайн семинарда Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг илмий ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари  (40 нафар) иштирок этдилар.

 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан Р.Харвейга саволлар бердилар. Таъкидлаш керакки, мазкур семинар ислом ақидаси ва фалсафаси соҳасидаги халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мотуридийлик таълимоти асосларини чуқур ўрганиш ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг илмий салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…