Yangiliklar

Халқаро ҳамкорлик

✍️ Қоҳирада Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ал-Азҳар мажмуаси ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 26-январ куни Ўзбекистон ва Миср ўртасида илмий-маърифий…

✍️ Қоҳирада Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ал-Азҳар мажмуаси ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

 26-январ куни Ўзбекистон ва Миср ўртасида илмий-маърифий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази делегацияси Ал-Азҳар мажмуасига ташриф буюрди.

 Ташриф доирасида делегация Ал-Азҳар Шайхининг хорижлик талабалар ишлари бўйича маслаҳатчиси, Хорижлик талабалар таълимини ривожлантириш маркази раҳбари доктор Наҳла ас-Саъидий хоним билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томонлама илмий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш,  талабалар орасида ислом динининг мўтадиллик, бағрикенглик моҳиятини кенг тарғиб этиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. Доктор Наҳла ас-Саъидий Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳадаги ташаббусларини юқори баҳолади.

 Шунингдек, Мисрда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим сифати, яшаш шароити ва маънавий тарбиясини яхшилаш бўйича ҳамкорлик чоралари муҳокама қилинди.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…