Yangiliklar

Халқаро ҳамкорлик

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази делегацияси Салжуқ университетида бўлиб ўтаётган “Усмонийлар даврида ҳанафийлик-мотуридийлик” мавзусидаги ВИ халқаро мотуридийлик симпозиуми доирасида ҳамкор ташкилот вакиллари…

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази делегацияси Салжуқ университетида бўлиб ўтаётган “Усмонийлар даврида ҳанафийлик-мотуридийлик” мавзусидаги ВИ халқаро мотуридийлик симпозиуми доирасида ҳамкор ташкилот вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. 

Жумладан, туркиялик таниқли мотуридийшунос олим, Анқара университети профессори, доктор Сўнмез Қутлу билан учрашилиб, доктор Сўнмез Қутлуга Марказ фаолияти, жумладан, мотуридийлик таълимотини ўрганиш бўйича қўлга киритилган натижалар, янги китоблар ҳақида маълумот берилди. 

Ўз навбатида доктор Сўнмез Қутлу Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги фаолияти ҳақида илиқ хотиралар, жумладан, ўзбек халқига хос бўлган меҳмондўстлик ҳамда гўзал қадриятлар ҳақида зикр қилиб ўтди.

 Шунингдек, сўнгги йилларда юртимизда исломшунослик соҳасига катта эътибор қаратилаётгани, халқаро миқёсда конференсия ва анжуманлар ўтказилаётгани таҳсинга лойиқ эканини таъкидлади.

Учрашув давомида туркиялик олимга Марказ томонидан тайёрланган “Китоб ат-тавҳид” ва “Рисола фи-т-тавҳид” асарларининг замонавий нашрлари ҳамда унинг Марказда ўзбек тилига таржима қилинган “Биз билган ва билмаган Мотуридий” китоби тақдим қилинди.

Доктор Сўнмез Қутлу “Китоб ат-тавҳид” асарининг замонавий нашри ҳақида тўхталиб, ушбу тадқиқот Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Салжуқ университети ҳузуридаги Салжуқийлар тадқиқот институтига ташриф буюриб, институт директори профессор, доктор Мустафо Демиржи билан учрашилди.

Учрашув давомида институт ходимларига Марказ фаолияти, нашр қилинаётган китоблар, жумладан, “Китоб ат-тавҳид” асарининг замонавий нашри, “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг ўзбек тилидаги илмий-изоҳли таржимаси ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида, доктор Мустафо Демиржи Ўзбекистонда алломалар меросини ўрганишга қаратилаётган эътибордан мамнун эканини, ҳозирда Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан алломаларнинг ҳаёти ва илмий меросига оид маълумотларни инновацион услубларда тақдим этишга мўлжалланган онлайн электрон платформа яратиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…