Yangiliklar

Халқаро ҳамкорлик

Анқара Йилдирим Боязид университети билан ҳамкорлик 2025-йил 17-октябр куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига Анқара Йилдирим Боязид университети ректори, профессор Али Чингиз…

Анқара Йилдирим Боязид университети билан ҳамкорлик

2025-йил 17-октябр куни  Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига Анқара Йилдирим Боязид университети ректори, профессор Али Чингиз Кўсеўғли ташриф буюрди.

 Ташриф давомида Марказ раҳбарияти ва ректор Али Чингиз Кўсеўғли ўртасида мазмунли мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбатда алломалар илмий меросини чуқур ўрганиш, уларнинг асарларида кўтарилган умуминсоний ғояларни ёшларга етказиш ҳамда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 Музокаралар чоғида конференсиялар, семинарлар ва қўшма тадқиқотларни ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди. Хусусан, Туркия ва Ўзбекистонда Имом Мотуридий илмий меросига бағишланган илмий анжуманлар ўтказиш, стажировкалар ташкил этиш бўйича фикр алмашилди. 

 Учрашув якунида ректор Али Чингиз Кўсеўғли Марказ жамоасига миннатдорлик билдириб, бундай ташриф ва мулоқотлар икки томонлама илмий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, буюк мутафаккирлар меросини халқаро миқёсда тарғиб этишда муҳим қадам эканини таъкидлади.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…