ВИИ Халқаро Мотуридийлик симпозиуми ўз ишини якунлади
2025-йил 22-ноябр куни Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтаётган "ХХИ аср туркий олам қадриятларини
шакллантиришда ҳанафий-мотуридий парадигмаси" мавзусидаги ВИИ Халқаро Мотуридийлик симпозиуми ўз ишини шўбаларда давом эттирди.
Шўба йиғилишларида Ўзбекистондан Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази директори К.Шермухамедов "Янги Ўзбекистонда Имом Мотуридий меросига эътибор", Марказ бўлим бошлиғи О.Сотволдийев "Сўфи Оллоёрнинг "Саботул ожизин" асарида мотуридийлик таълимотининг акс этиши", Анқара Йилдирим Боязид университети катта ўқитувчиси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Туркиядаги махсус вакили А.Тўйчибойев "Ҳанафий фақиҳларидан Аҳмад ибн Мусо Кашшийнинг навозил илмига қўшган ҳиссаси" мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, симпозиум доирасида мотуридийлик таълимотининг бугунги кундаги аҳамияти, мотуридий олимларнинг ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси каби масалалар муҳокама қилинди.
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати
