Yangiliklar

Семинар

2025-йил 24-сентябр куни буюк аждодимиз Имом Мотуридий таваллудининг 1155-йиллиги муносабати билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан навбатдаги илмий семинар ўтказилди. Семинарда…

2025-йил 24-сентябр куни буюк аждодимиз Имом Мотуридий таваллудининг 1155-йиллиги муносабати билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан навбатдаги илмий семинар ўтказилди.  

 Семинарда Имом Мотуридий мажмуасининг 2000-2016-йиллардаги раҳбари Маҳмудхон домла Мухторов "Имом Мотуридий мақбарасининг тикланиш тарихи (1990-2000-йиллар)" мавзусида маъруза қилди. 

 Маърузада Имом Мотуридий мақбарасининг тарихий ўрнини топиш, қайта тиклаш билан боғлиқ воқеалар ҳақида маълумот берилди.  Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 Маълумки, бугунги кунда Имом Мотуридий мажмуасини қайта таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу каби илмий семинарлар Имом Мотуридий мажмуасидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини илмий асосланган ҳолда ташкил қилишда катта аҳамият касб этади.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Париж Бош масжидига ташриф

9-октябр куни Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Париж Бош масжидига ташриф буюриб, унинг…

Yangiliklar

ЮНЕСКО Бош қароргоҳига Имом Мотуридийнинг илмий меросига бағишланган китоблар тақдим этилди

Париж шаҳридаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида юртимиз алломалари илмий меросига бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференсия доирасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирокида…