Yangiliklar

Салжуқ университети Илоҳиёт факултетига ташриф

Айни вақтда Туркия сафарида бўлиб турган Марказ ходимлари Салжуқ университетининг Илоҳиёт факултетида бўлдилар. Ташриф давомида факултет декани профессор, доктор Юсуф Ажар билан…

Айни вақтда Туркия сафарида бўлиб турган Марказ ходимлари Салжуқ университетининг Илоҳиёт факултетида бўлдилар.

Ташриф давомида факултет декани профессор, доктор Юсуф Ажар билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишларнинг йўналишларини белгилаб олиш юзасидан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Туркия томонидан Салжуқ университети ҳузуридаги Имом Мотуридий тадқиқотлар маркази директори профессор, доктор Муҳаммад Рашид Акпинар, факултет профессор-ўқитувчилари, жумладан, доцент, доктор Ҳусайн Айдин, доцент, доктор Умар Фаруқ Акпинар, доктор Эсет Сабирли иштирок этди.

Илоҳиёт факултети профессори, доктор Юсуф Ажар Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, жумладан, ҳамкорликда мунтазам равишда ўтказиб келинаётган силсилавий халқаро симпозиумлар Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистонда алломалар, хусусан, Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий меросини ўрганишга улкан эътибор қаратилаётганига урғу берилди.

Ўз навбатида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Азиз Тажийев ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, қўшма илмий лойиҳалар миқдори ва кўламини янада кенгайтириш, Марказ фаолиятини Туркияда кенг тарғиб қилиш заруратини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Марказ томонидан нашр қилинган “Китоб ат-тавҳид” ва “Рисола фи-т-тавҳид” асарларининг замонавий нашрлари тақдим қилинди.

Учрашувда томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш, ходимларнинг доимий алмашинувини йўлга қўйиш, бир қатор қўшма илмий лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Учрашув якунида ўзаро эсдалик совғалари алмашилди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Париж Бош масжидига ташриф

9-октябр куни Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Париж Бош масжидига ташриф буюриб, унинг…

Yangiliklar

ЮНЕСКО Бош қароргоҳига Имом Мотуридийнинг илмий меросига бағишланган китоблар тақдим этилди

Париж шаҳридаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида юртимиз алломалари илмий меросига бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференсия доирасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирокида…