Yangiliklar

Париж Бош масжидига ташриф

9-октябр куни Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Париж Бош масжидига ташриф буюриб, унинг…

9-октябр куни Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Париж Бош масжидига ташриф буюриб, унинг ректори Шамсиддин Ҳофиз билан учрашди.

1926-йилда очилган ушбу масжид ибодат билан бирга таълим, маърифат ва ижтимоий ёрдамни ҳам ўзида бирлаштирган йирик марказ саналади.

Мулоқот давомида делегация аъзолари масжид ва унинг таркибидаги илмий-маърифий тузилмалар фаолияти билан танишдилар. Томонлар ислом динининг мўтадиллик ва бағрикенглик тамойилларини кенг тарғиб қилиш, буюк алломалар меросини ўрганиш ва имомлар малакасини ошириш йўналишларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда диний-маърифий соҳада ўзаро тажриба алмашиш ва муштарак йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ташриф якунида масжид кутубхонасига Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг янги нашрлари тақдим этилди.

Шунинг билан, Ўзбекистон делегациясининг Франсияга ташрифи якунланди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…