Yangiliklar

Ўзбекистоннинг дунёга сочилиб кетган маърифий жавоҳирлари

Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация аъзолари Буюк Британияда бўлиб, маърифий жабҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратмоқда. Мамлакатимиз делегация…

Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация аъзолари Буюк Британияда бўлиб, маърифий жабҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратмоқда.

Мамлакатимиз делегация вакиллари том маънода дунё илмий марказларидан саналган Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказига ташриф буюрди.

Марказ вакиллари ва олимлари билан учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жонийев, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов ва бошқалар иштирок этди.

Янги Ўзбекистонда маданий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, долзарб илмий тадқиқотлар ҳақидаги, шунингдек, бу йўналишдаги халқаро ҳамкорликни фаол ривожлантиришга оид тақдимотлар тингланди. Бу тақдимот ва маърузалар Буюк британиялик олимлар, шарқшунос, мнбашуносларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўз навбатида Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази вакиллари ҳам қатор давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ислом олами тарихи атласи” лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳада дунёнинг ҳар бир минтақасининг Ислом сивилизацияси ривожидаги ўрни, муҳим кашфиётлар, олимлар ҳаёти ва фаолияти, шунингдек, мусулмон сивилизациясининг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси кўриб чиқилади.

Музокаралар чоғида ушбу лойиҳа туркумида Марказий Осиёнинг ислом сивилизацияси ривожидаги ролига бағишланган алоҳида жилдни яратиш бўйича икки томоннинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Халқаро тадқиқот марказлари ва Оксфорддаги ислом тадқиқотлари маркази ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши билан якунланди.

Тадбир доирасида сўнгги йилларда чоп этилган китоб ва албомлар кўргазмаси ташкил этилди. Оксфорд ислом тадқиқотлари марказига Катта Лангар Қуръони факсимилеси, шунингдек, “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги китоб-албомлар совға қилинди.

&ndaş; Özbekiston boy tarix va betakror madaniy merosga ega qadimiy mamlakat, &ndaş; dedi Oksford islom tadqiqotlari markazi direktori Farhan Nizomiy. &ndaş; Men Özbekistonga köp marotaba borganman. Ammo sönggi yillarda mamlakatingizning taşqi dunyo bilan aloqalari tobora kengaya boşladi. Yangi Özbekiston rahbari Şavkat Mirziyoyev barça xorijiy hamkorlar qatori biz olimlar, xorijiy tadqiqotçilar uçun ham yurtingizdagi ilmiy-maʼrifiy maskanlarning eşiklari oçiq ekanini aytmoqda. Jumladan, Özbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi tomonidan Oksford islom tadqiqotlari markazi bilan birgalikda özaro manfaatli hamkorlikni rivojlantiriş böyiça olib borilgan muzokaralar kutilgan natijalarni berişiga işonaman.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари дунёнинг энг қадимий кутубхоналаридан бири бўлган Оксфорддаги Бодлеан кутубхонасига ташриф буюрди ва у ерда Ўзбекистонга оид нодир қўлёзмалар билан танишди.

&ndaş; Özbekiston buyuk allomalar, şoir va mutafakkirlar yurti, &ndaş; dedi Bodlean kutubxonasi Şarq qölyozmalari bölimi kuratori Nikolas Kontovas. &ndaş; Jumladan, Hazrat Alişer Navoiyning ul zot hayotligi davrida köçirilgan qölyozmalari kutubxonamiz fondining nodir javohirlaridan sanaladi. Bunday bebaho asarlarni bemalol butun insoniyatning xazinasi deyiş mumkin.

Кутубхонада ўзбекистонлик олимлар Ўзбекистон маданий меросига оид ўндан ортиқ қўлёзмалар билан танишди. Айниқса, Алишер Навоийнинг шахсий дастхати бўлган «Хамса» қўлёзмаси барчада катта таассурот қолдирди.

Мирзо Улуғбекнинг «Зижи Кўрагоний» асари ҳам ўзига хос тарихга эга. Уни салкам уч аср илгари оксфордлик олим Жон Гейвс сотиб олган ва китоб ҳошиясида зарҳал қайдлар киритган. Китоб саҳифаларида усмонли турк тилидаги битиклар ҳам учрайди.

Ўзбекистон илмий делегациясининг Буюк Британияга ташрифи давом этмоқда.

Манба: ЎзА

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Париж Бош масжидига ташриф

9-октябр куни Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Париж Бош масжидига ташриф буюриб, унинг…

Yangiliklar

ЮНЕСКО Бош қароргоҳига Имом Мотуридийнинг илмий меросига бағишланган китоблар тақдим этилди

Париж шаҳридаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида юртимиз алломалари илмий меросига бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференсия доирасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирокида…