Yangiliklar

Марказ ходимлари халқаро симпозиумда маъруза билан иштирок этдилар

✍️Аввал хабар берилганидек, Туркиянинг Салжуқ университетида “Усмонийлар даврида ҳанафийлик-мотуридийлик” мавзусида ВИ халқаро мотуридийлик симпозиуми бўлиб ўтмоқда. Симпозиум очилиш маросимида Имом Мотуридий халқаро…

✍️Аввал хабар берилганидек, Туркиянинг Салжуқ университетида “Усмонийлар даврида ҳанафийлик-мотуридийлик” мавзусида ВИ халқаро мотуридийлик симпозиуми бўлиб ўтмоқда.

Симпозиум очилиш маросимида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Азиз Тажийев сўзга чиқиб, тадбирнинг Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси, мотуридийлик таълимотини ўрганишдаги илмий-амалий аҳамиятини таъкидлаб, ҳамкорлик учун Туркия томонига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Салжуқ университети Илоҳиёт факултети декани профессор, доктор Юсуф Ажар, Коня Буюкшеҳир баладияси раҳбари Уғур Иброҳим Алтай, Коня муфтийси профессор, доктор Али Ўғйе, симпозиум Ташкилий қўмитаси раиси доктор Умар Фарук Акпинар ҳам сўзга чиқиб, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Салжуқ университети Илоҳиёт факултети ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалар мавжудлиги, жумладан, ҳамкорликда мотуридийлик таълимотига бағишланган силсилавий симпозиумлар мунтазам равишда ўтказиб келинаётганига алоҳида урғу бердилар. Шу билан бирга, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, “Китоб ат-тавҳид” асарининг замонавий нашри, “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг ўзбек тилидаги таржимасига алоҳида қизиқиш билдирилди.

Шундан сўнг симпозиум иши шўбаларга бўлинган ҳолда давом эттирилди. Жумладан, биринчи шўбада Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими бошлиғи Зафар Фахриддинов “Сўнгги Усмонийлар даври илоҳиётчиси Муҳаммад Зоҳид Кавсарий фаолиятининг мотуридийлик таълимоти ривожидаги ўрни“ мавзусида маъруза қилди.

Симпозиум Ўзбекистон ва Туркия ўртасида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга, Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилишга, бу борада ўзбек ва турк мотуридийшунос мутахассислари томонидан амалга оширилаётган тадқиқотларни ўзаро мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…