Yangiliklar

Куала-Лумпур шаҳрида диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар тақдимот қилинди

Ўзбекистон делегациясининг Малайзияга ташрифи давомида Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида “Мулоқотдан – ҳаракат сари: Ўзбекистон ва Малайзия стратегик…

 

Ўзбекистон делегациясининг Малайзияга ташрифи давомида Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида “Мулоқотдан &ндаш; ҳаракат сари: Ўзбекистон ва Малайзия стратегик ҳамкорлик йўлида” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат бошқаруви миллий институти, Дипломатия ва халқаро муносабатлар институти, Осиё стратегияси ва етакчилик институти, Малайзия ислом маданияти институтининг экспетлари қатнашди.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакили томонидан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, фан-таълим, маданият, туризм ва диний-маърифий йўналишдаги ижобий ўзгаришлар ҳақида маъруза қилинди.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда. Бунинг натижасида икки мамлакат манфаатларига хизмат қилувчи йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг 2024-йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи, икки мамлакат раҳбарларининг Тошкентда ўтказилган юқори даражадаги учрашувлардаги келишувлари  таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Тадбирда мамлакатимизнинг зиёрат туризми йўналишидаги имкониятлари Малайзия туризм хизматлари бозорида катта қизиқишга сабаб бўлаётгани таъкидланди. Малайзия Ташқи ишлар вазирлигининг Жанубий ва Марказий Осий департаменти котиби ўринбосари Кенеди Маёнг Онон Ўзбекистоннинг туристик манзиллари малайзияликлар учун янги сайёҳлик йўналиши бўлишини қайд этди.

Давра суҳбатида икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, инновациялар ва технологиялар соҳаларидаги ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқбол режалари муҳокама қилинди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Париж Бош масжидига ташриф

9-октябр куни Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Париж Бош масжидига ташриф буюриб, унинг…

Yangiliklar

ЮНЕСКО Бош қароргоҳига Имом Мотуридийнинг илмий меросига бағишланган китоблар тақдим этилди

Париж шаҳридаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида юртимиз алломалари илмий меросига бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференсия доирасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирокида…