Yangiliklar

Конференсия

Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-мартдаги "Имом Мотуридий таваллудининг 1155-йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги Қарори ижроси доирасида Самарқанд давлат…

Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-мартдаги "Имом Мотуридий таваллудининг 1155-йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги Қарори ижроси доирасида Самарқанд давлат университетида "Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон" мавзусида республика илмий-амалий конференсияси бўлиб ўтди.

 Анжуманда Самарқанд давлат университети, Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Самарқанд археология институти, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва бошқа олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари иштирок этди.

 Конференсияда буюк аждодимиз, мотуридийлик ақидавий таълимоти асосчиси Аб-у Мансур Мотуридий ва у зотнинг издошлари қолдирган бой илмий-маънавий мероснинг аҳамияти, аллома дафн этилган Чокардиза қабристонидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижаларига оид маърузалар тингланди.

 Таъкидландики, мамлакатимизда сўнгги йилларда Имом Мотуридий илмий меросига оид тадқиқотлар сифат ва сон жиҳатидан ошиб, ушбу илмий изланишлар хорижлик олимлар эътиборини ўзига тортмоқда. Анжунда иштирок этган Индонезия ва туркиялик олимлар Ўзбекистонда мотуридийлик таълимотига қаратилаётган эътиборнинг юксак даражада эканини эътироф этдилар.

Тадбирда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган "Таъвилот ал-Қуръон", "Китоб ат-тавҳид" асарларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Маълумки, Имом Мотуридийдан бизнинг давримизгача етиб келган асарлар ушбу икки китоб бўлиб, аллома юбилейи муносабати билан мазкур нодир манбалар ўзбек тилига тўлиқ таржима қилинди.

 Шунингдек, конференсия доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Имом Мотуридий илмий меросига бағишлаб олий таълим муассасалари талабалари иштирокида ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

БМТнинг Женевадаги қароргоҳида илк марта Имом Мотуридий мероси тарғиб этилд

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 22-октябр куни Женева шаҳридаги БМТ қароргоҳида “Ислом сивилизацияси: Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий-илмий мероси ва маърифатнинг уфқлари” мавзусида халқаро…

Yangiliklar

Женевада ислом сивилизациясининг бой мероси халқаро миқёсда тақдим этилди

2026-йил 22-октябр куни бутун дунёда дипломатия, тинчлик ва инсонпарварлик маркази бўлган Швейсариянинг Женева шаҳридаги БМТ қароргоҳида &лақуо;Ислом сивилизацияси: Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий-илмий мероси…

Yangiliklar

Маърифат ва бағрикенглик – ёшлар тарбиясининг мустаҳкам пойдевори

Ташкент Интернатионал Университйда “Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш!” ва “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори” мавзуларида маърифий учрашув ташкил этилди.…