Yangiliklar

Индонезия халқи Ўзбекистонни муқаддас юрт деб билади ва Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш уларнинг орзуси

– Индонезияда қадим Мовароуннаҳр алломалари катта эҳтиром билан тилга олинади. Улар ислом илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган. Ўзбекистон деганда кўз олдимизга Ғарбда…

&ndaş; Indoneziyada qadim Movarounnahr allomalari katta ehtirom bilan tilga olinadi. Ular islom ilm-fani rivojiga beqiyos hissa qöşgan.

Ўзбекистон деганда кўз олдимизга Ғарбда Авиценна номи билан шуҳрат қозонган, "Тиб қонунлари" асарининг муаллифи Ибн Сино, алгебра фанининг асосчиси Ал Хоразмий, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ва бошқа кўплаб буюк олимлар, уламо ва файласуфлар келади. Индонезия халқи Ўзбекистонни муқаддас юрт деб билади. Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш ҳар бир индонезиялик мусулмоннинг орзуси.

Нур Мовароуннаҳрдан чиққан. Илм нури ўша ҳудуддан тарқалган. Ўзбекистон дунё ислом сивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган давлат сифатида эътироф этилади.

Эка Шанти Рофи, "Калимантан пост" газетаси бош муҳаррири:

&ndaş; Imom Buxoriy ilmiy merosini tarğib qilişni hayotimning boş ğoyasi, mazmun-mohiyati deb bilaman. Özbekiston islom ilm-fani va madaniyatiga ulkan hissa qöşgan köplab buyuk zotlarni tarbiyalagan mötabar zamin. Bu yurtning har qariç yeri muqaddas, har göşasi mötabar.

Юзлаб, ҳатто минглаб уламоларнинг айнан Ўзбекистондан етишиб чиқишининг сири нимада?" &ндаш; деган савол мени узоқ йиллардан бери ўйлантириб келар эди. Юртингизга ташрифим давомида бу жумбоқнинг жавобини топгандек бўлдим. Аллоҳ таоло азиз қилган Ватанингиз ҳар қандай инсонни ўзига мафтун этади. Танти ва меҳмондўст ўзбек халқини таърифлашга тил ожиз. Мен Ўзбекистонга ташриф буюрсам, ўзимни худди она Ватанимда юргандек ҳис этаман. Ўзбекистонда илм ва маърифат нурини ҳис қилдим. Бу нур бугун бутун дунё, жумладан, Индонезия учун ҳам ғоят муҳим деб ҳисоблайман. Ўзбекистондан бирор меҳмон Индонезияга ташриф буюрса, гўёки Имом Бухорийлар, Мотуридийлар, Термизийларнинг маърифат нурини Ватанимга олиб келгандек бўлади. Индонезия бу маърифат зиёсидан куч олади.

Мамлакатингиз зиёрат туризми соҳасида ғоят улкан салоҳиятга эга. Бу имкониятни ишга солган ҳолда индонезиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга ташрифини уюштирсак, икки мамлакат учун ҳам фойдали бўлар эди. Бухоро, Самарқанд, Хива каби тарихий шаҳарларни зиёрат қилишни, умри ислом маърифати йўлида ўтган буюк алломаларнинг мақбараларини бориб кўришни ҳар бир индонезиялик орзу қилади. Бунинг учун эса бор куч ва имкониятларимизни ишга солишимиз даркор. Мен бунга доим тайёрман.

Манба:"Дунё" АА

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…