Yangiliklar

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида докторантурага кириш имтиҳонлари õтказилмоқда

2026-йил 18-ноябр куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида 2027-йил учун таянч докторантура (ПҳД) ва докторантура (ДСц) босқичларига ҳужжат топширган номзодларнинг кириш имтиҳонлари…

2026-йил 18-ноябр куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида 2027-йил учун таянч докторантура (ПҳД) ва докторантура (ДСц) босқичларига ҳужжат топширган номзодларнинг кириш имтиҳонлари бõлиб õтмоқда.

Айни вақтда “Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт” (24.00.03) ихтисослиги бõйича талабгорлар синовдан õтмоқда. Имтиҳон жараёнида номзодларнинг назарий билимлари, танлаган тадқиқот мавзуларининг долзарблиги ва илмий-амалий аҳамияти, шунингдек, мустақил илмий изланиш олиб бориш салоҳияти махсус комиссия томонидан баҳоланмоқда.

Синовларни ташкил этишда очиқлик, шаффофлик ва холислик тамойилларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Имтиҳонларнинг мазмунли ва юқори савияда õтиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Мазкур имтиҳонлар илмий салоҳиятли ёшларни қõллаб-қувватлаш, уларнинг илмий изланишларини ривожлантириш ҳамда диний-маърифий соҳадаги долзарб масалалар бõйича тадқиқотлар олиб боришга қаратилган муҳим жараёнлардан биридир.

Барча номзодларга имтиҳонларда муваффақият ва келгуси илмий фаолиятларида юксак натижалар тилаймиз!

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Марказ нашрлари халқаро конференсияда намойиш этилди

Юртимиз бõйлаб õтказилаётган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида Õзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказида ташкил этилган “Янги Õзбекистонда диний бағрикенглик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференсияда диний-маърифий соҳадаги…

Yangiliklar

Имом Мотуридий маркази илмий ходимлари халқаро конференсияда иштирок этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, “Янги Õзбекистонда диний бағрикенглик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференсия õз ишини давом эттирмоқда. Унда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий…

Yangiliklar

“Янги Õзбекистонда диний бағрикенглик” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия

2026-йил 17-ноябр куни Õзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказида “Янги Õзбекистонда диний бағрикенглик” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бõлиб õтмоқда. Анжуманда хорижий давлатлардан келган мутахассислар,…