
Юртимиз бõйлаб õтказилаётган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида Õзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказида ташкил этилган “Янги Õзбекистонда диний бағрикенглик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференсияда диний-маърифий соҳадаги илмий-тадқиқот марказлари нашрлари намойиш қилинди.

Тақдимотда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган энг сõнгги адабиётлар ҳам õрин олди. Имом Мотуридийнинг бой илмий-маънавий мероси ҳамда мотуридийлик таълимотининг бугунги кунда ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлашдаги аҳамиятига бағишланган мазкур нашрлар анжуман иштирокчиларида, жумладан, хорижий меҳмонлар, турли миллат ва диний конфессия вакилларида, олим ва тадқиқотчиларда катта таассурот қолдирди.
