
2026-йил 17-ноябр куни Õзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказида “Янги Õзбекистонда диний бағрикенглик” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бõлиб õтмоқда.

Анжуманда хорижий давлатлардан келган мутахассислар, дипломатик корпус вакиллари, диншунос экспертлар, исломшунослар, этник-маданий бирлашмалар, диний конфессиялар вакиллари, шунингдек, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, миллий маданий марказлар, профессор-õқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этмоқда.

Конференсиянинг тантанали очилиш қисмидан сõнг “Динлараро мулоқот ва бағрикенгликни таъминлашда Янги Õзбекистон ва жаҳон тажрибаси”, “Конфессиялараро ва маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашдаги ҳамкорлик”, “Таълим ва маърифат – динлараро тотувлик ва барқарорликни таъминлашнинг асоси” ҳамда “Ёш авлодда инсонпарварлик, õзга дин, эътиқод ва миллат вакилларига нисбатан сабр-тоқат ва эҳтиром туйғуларини шакллантиришнинг долзарб масалалари” каби шõба йиғилишларига бõлинган ҳолда давом этади.
