Yangiliklar

Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий ва Ислом сивилизацияси марказлари тадқиқотчилари учун муҳим янгилик

2025-йил 4-феврал куни Малайзия Ислом санъати музейида “Маданий мерос: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўприк” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ал-Бухорий фонди…

2025-йил 4-феврал куни Малайзия Ислом санъати музейида “Маданий мерос: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўприк” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди. 
Тадбирда Ал-Бухорий фонди раиси Саид Мухтор Бухорийнинг ўғли Саид Данийел Бухорий, Малайзия Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги исломни англаш институти, Малайзия ислом маданияти институти, Ислом тушунчаси ва сивилизацияси халқаро институти, Ислом илмлари университети, Халқаро ислом университети ва бошқа нуфузли таълим, илмий-тадқиқот муассасаларининг етакчи экспертлари қатнашди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро марказлари, Ислом сивилизацияси маркази каби йирик лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Илмий-тадқиқот марказлари фаолиятига оид махсус филмлар намойиш этилди.

Давра суҳбати якунида Малайзия ва Ўзбекистон олимларининг ҳамкорликдаги декларацияси қабул қилинди. Унга кўра:
– Малайзия ва Ўзбекистоннинг етакчи таълим ва илмий тадқиқот муассасалари олимларидан иборат экпертлар жамиятини ташкил этишга келишиб олинди.
– Мазкур жамиятини Ўзбекистон томонидан Ислом сивилизацияси маркази, Малайзия томонидан Ислом тушунчаси ва сивилизацияси халқаро институти томонидан юритилишига қарор қилинди.
– Жамиятнинг биринчи қўшма йиғилиши Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази биносининг расмий очилиши арафасида ташкил этилади.

Малайзия томони Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислом маданиятини асраб-авайлаш, буюк алломалар асарларини тадқиқ этиш соҳасига қаратаётган юксак эътибори учун миннатдорлик рамзи сифатида Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий ва Ислом сивилизацияси марказлари тадқиқотчилари учун 100 000 дан ортиқ қўлёзмалар, ноёб нашрларнинг электрон нусхасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус сертификатни топширди.
Давра суҳбати иши Малайзия ва Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…