Yangiliklar

Франсия Миллий кутубхонасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

9-октябр куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Франсия Миллий кутубхонасида учрашув ўтказди. ХВ…

9-октябр куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Франсия Миллий кутубхонасида учрашув ўтказди.

ХВ асрда ташкил этилган дунёдаги энг қадимги кутубхона жаҳон ёзма меросининг йирик хазиналаридан бири бўлиб, унда бугунги кунда 16 миллион китоб ва тўплам ҳамда 380 минг қўлёзма сақланмоқда. Унинг фондларида Мовароуннаҳр алломаларининг кўплаб асарлари ҳам мавжуд.

Кутубхонанинг Шарқ қўлёзмалари бўлими бошлиғи Лоран Эрише, бўлим бош муҳофизи Холид Чакор ҳамда Осиё билан алоқалар бўйича лойиҳа менежери Алис Шеврийе билан мулоқотда алломаларимизнинг Франсияда сақланаётган илмий меросини ўрганиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Хусусан, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда Париж Миллий кутубхонасида сақланаётган мовароуннаҳрлик алломалар қаламига мансуб қўлёзмаларни аниқлаш ҳамда уларнинг каталогини яратиш бўйича қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, икки томонлама ўзаро Англашув меморандуми имзолаш таклиф этилди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Қўлёзмалар фондида сақланаётган нодир манбалар билан бевосита танишиш имконига эга бўлдилар.

Учрашув якунида кутубхона фондига Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси марказининг нашрлари тақдим этилди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Маърифат ва бағрикенглик – ёшлар тарбиясининг мустаҳкам пойдевори

Ташкент Интернатионал Университйда “Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш!” ва “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори” мавзуларида маърифий учрашув ташкил этилди.…

Yangiliklar

21-октябр – Ўзбек тили байрами куни

Тил – миллатнинг руҳи, қадрияти, тарихи ва келажагидир. Унда аждодларимизнинг донишмандлиги, буюк алломаларимизнинг илмий-ижодий мероси, халқимизнинг маънавий-маданий дунёси мужассам. Она алласидан то…