Xalqaro hamkorlik

Ал-Азҳар мажмуасида ўзбекистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг ал-Азҳар университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан,…

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг 
ал-Азҳар университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази ҳамда Имом Бухорий мажмуасининг илмий-маърифий масканга айланаётгани, шунингдек, Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд каби илмий-тадқиқот марказларининг фаолияти талабаларга етказилди.

Шунингдек, учрашувда Марказ илмий ходимлари анъанавий мотуридий таълимотидаги мўтадиллик, бағрикенглик масалаларини тушунтириб, адашган оқимлар таъсирига тушишни олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар бердилар. 

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусида Марказ билан ҳамкорликда илмий тадқиқот йўналишида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор таклифлар билдирдилар.

Суҳбат якунида, талабаларга Марказ китоблари тақдим этилди.


Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…