Илм-фан &шй;&ндаш; инсон камолотига пойдевор. Маърифат ва маънавият эса баркамоллик устунларидир. Зеро, қадим Шарқда таълим ва тарбия ҳеч вақт айро ёки бири иккинчисидан устун баҳоланмаган. Бу эса дунё тамаддунига тамал тошларини қўйган Имом Бухорий, Ал-Хоразмий, Имом Насафий, Ал-Фарғоний каби не-не довруғи дунёга достон улуғ қомусий алломалар бебаҳо меросида ҳам намоён.
Улуғ аждодларнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйди. Буни мамлакатимизнинг ташқи ва ички сиёсатидан тортиб, иқтисодий ижтимоий, маданий ҳамда диний-маърифий соҳаларидаги туб ислоҳотлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг ташаббуси ва халқимиз бирдамлигида қабул қилинган “Ўзбекистон &ndaş; 2030 strategiyasi” асосидаги янгиланишлар, том маънода, халқимиз ҳаётидаги фаровонлик ва мамлакат тараққиётида ўз бўй-бастини кўрсата бошлади.
Сўнгги етти йилда мамлакатимизда турли миллат ва конфессиялар ўртасида ўзаро ҳурмат, бирдамлик ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш, маданиятлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш ҳамда тинчлик ва тотувликни таъминлашга қаратилган изчил ва пухта ўйланган сиёсат халқаро ҳамжамият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.
Содиқжон Тошбойев,
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси
Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси 2024-йил 16-ноябр, 233-сон
