Yangiliklar

Янгиликлар

Индонезиянинг "Калимантанпост" газетаси сайтида"Имом Мотуридий: Аҳли сунна вал-жамоа отаси" сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада буюк аждодимиз Аб-у Мансур Мотуридийнинг ислом тафаккуридаги ўрни…

Индонезиянинг "Калимантанпост" газетаси сайтида"Имом Мотуридий: Аҳли сунна вал-жамоа отаси" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Мақолада буюк аждодимиз Аб-у Мансур Мотуридийнинг ислом тафаккуридаги ўрни ва унинг илмий мероси ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган.

Хусусан, мақолада Самарқанд шаҳрида "Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон" мавзусида миллий илмий-амалий конференсия бўлиб ўтгани хабар қилинади. Унда Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, Имом Мотуридий халқаро тадқиқот маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий марказлари, Самарқанд Археология институтиолимлари қатнашди. Тадбир доирасида Имом Мотуридий халқаро тадқиқот маркази томонидан амалга оширилган илмий ишлар ҳақида маълумот берилди.

Мақолада таъкидланганидек, мотуридийлик таълимоти бутун ислом оламида, жумладан, Марказий Осиёдан Индонезиягача, аҳли сунна вал жамоа ақидасининг фундаментал асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Имом Мотуридийнинг асарлари нафақат ислом уламолари, балки бутун мусулмон олами учун қимматли меросдир.

 

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…