Yangiliklar

Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Индонезия илмий жамоатчилигини ўзаро чамбарчас боғлайдиган маърифий кўприк "Индонезия – Ўзбекистон маданий ва ҳамкорлик ҳафталиги" тадбирлари доирасида жорий йилнинг 28-октябр…

Ўзбекистон ва Индонезия илмий жамоатчилигини ўзаро чамбарчас боғлайдиган маърифий кўприк

"Индонезия &ндаш; Ўзбекистон маданий ва ҳамкорлик ҳафталиги" тадбирлари доирасида жорий йилнинг 28-октябр куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Имом Бухорий ва мусулмон оламида илм-фан" мавзуидаги анжуманда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ҳам иштирок этди. 

 Анжуманда хорижий меҳмонлар томонидан юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк мутафаккир алломаларнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганишга Индонезияда қизиқиш ортиб бораётгани алоҳида эътироф этилди. 

Конференсия доирасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Индонезиянинг Шариф Ҳидоятуллоҳ давлат ислом университети ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. 

Мазкур меморандум икки давлат илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, жаҳон сивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган аждодлармизнинг илмий меросини кенг тарғиб этишда муҳим платформа вазифасини бажаради. 

 Анжуманда Комилжон Шермухамедов "Аждодлар мероси &ндаш; маърифат зиёси", Шаҳзод Исламов "Ал-Қироат-у халфал-имам" асари Имом Бухорийнинг фиқҳий қарашларининг ифодаси сифатида" мавзуларида маъруза билан иштирок этдилар.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…