Yangiliklar

Халқаро ҳамкорлик

✍️ Ал-Азҳар мажмуаси билан диний-маърифий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди 26-январ куни Миср Араб Республикасидаги нуфузли ал-Азҳар мажмуаси Бош қароргоҳида Имом…

✍️ Ал-Азҳар мажмуаси билан диний-маърифий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди

 26-январ куни  Миср Араб Республикасидаги нуфузли ал-Азҳар мажмуаси Бош қароргоҳида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази делегацияси ҳамда ал-Азҳар ҳузуридаги илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда ал-Азҳар шайхининг ўринбосари доктор Муҳаммад Дувайний, Имом Ашъарий маркази директори, ал-Азҳар Катта уламолари кенгаши аъзоси шайх Ҳасан Шофеий ҳамда Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Муҳаммад Абдуд Дойим Жундий иштирок этди.

Учрашувда икки давлат Раҳбарлари ташаббуслари билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар эътироф этилиб, илмий-тадқиқот ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор таклифлар билдирилди. 

 Хусусан, буюк алломалар меросини чуқур ўрганиш, қўлёзма манбаларни тадқиқ этиш ҳамда ислом динининг инсонпарварлик, бағрикенглик моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган тадқиқотларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий марказлари ўртасида илмий-тадқиқот алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида икки томонлама меморандум имзолаш бўйича амалий ишлар бошланди.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…