Yangiliklar

Халқаро ҳамкорлик

✍️ Шайх Аҳмад Тоййиб Имом Мотуридий маркази делегациясини қабул қилди 28 январь куни Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Шайх Аҳмад…

✍️ Шайх Аҳмад Тоййиб Имом Мотуридий маркази делегациясини қабул қилди 

 28 январь куни Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Шайх Аҳмад Тоййиб ҳазратлари Қоҳирада хизмат сафарида бўлиб турган Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари билан учрашув ўтказди.

 Юксак эҳтиром ва самимий руҳда ўтган мулоқотда ал-Азҳар мажмуаси таркибидаги тузилмалар ва Марказ ўртасида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси жаноблари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, ўзаро ишонч ва сиёсий ирода туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

 Айнан икки давлат Раҳбарларининг яқин муносабатлари диний-маърифий соҳада, хусусан, Имом Мотуридий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишда стратегик ҳамкорлик учун кенг йўл очгани эътироф этилди.

 Мулоқот давомида Аҳмад Тоййиб ҳазратларининг 2020 йил Самарқанд шаҳрига ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлгани ёдга олинди. Ушбу ташриф ва унда билдирилган таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилгани алоҳида қайд этилди.

Айниқса, Давлатимиз Раҳбарининг эътиборлари билан Марказ мақоми янада юксалиб, Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилгани Шайх Аҳмад Тоййиб томонидан мамнуният билан қабул қилинди.

 Шунингдек, ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Шайх Аҳмад Тоййиб билан бўлиб ўтган учрашуви икки томонлама маърифий ришталарни янада мустаҳкамлагани ва ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бергани таъкидланди.

Учрашувда Имом Мотуридий маркази томонидан амалга оширилган ишлар, жумладан, "Таъвилот ал-Қуръон" асари ва "Китоб ат-Тавҳид"нинг ўзбек тилидаги нашрлари юқори баҳоланди.
Мулоқот якунида ал-Азҳар Шайхига Марказ китоблари тақдим этилди.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…