Yangiliklar

Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британиядаги сафари самарали бошланди Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров, Имом…

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британиядаги сафари самарали бошланди

Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари директорлари &ндаш; Шовосил Зиёдов, Жамолиддин Каримов, Музаффархон Жонийев ҳамда соҳа мутахассисларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Буюк Британиянинг илмий-маданий муассасаларида қатор учрашувлар ўтказди.

Дастлаб Буюк Британиянинг қадимий қўлёзма манбаларни тадқиқ этиш ҳамда уларнинг каталогларини яратишга ихтисослашган Ал-Фурқон исломий мерос фондида давра суҳбати ташкил қилинди.
Икки томон учун ҳам самарали кечган давра суҳбати асносида Британия томонига Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар, илмий-тадқиқот марказлари фаолияти, шунингдек, мамлакат ҳукумати томонидан халқаро миқёсда динлараро бағрикенгликни таъминлаш юзасидан илгари сурилаётган муҳим ташаббуслар ҳақида маълумот берилди. 

Шундан сўнг томонлар ўртасида истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш, долзарб масалаларнинг ечимларини ҳал қилишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Фонд раҳбари Сали Шаҳсиворий Ўзбекистонда ислом сивилизацияси ривожига бебаҳо ҳисса қўшган мутафаккирларнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишларга юксак баҳо бериб, келгусида ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Давра суҳбати якунида томонлар ўзаро эсдалик совғаларини алмашдилар.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…