Yangiliklar

Халқаро ҳамкорлик

Малайзиянинг илмий марказлари Ўзбекистон билан ҳамкорликдан мамнун Ўзбекистон делегациясининг Малайзияга ташрифи доирасида 20 январ куни Малайзия исломни англаш институтида учрашув ташкил…

Малайзиянинг илмий марказлари Ўзбекистон билан ҳамкорликдан мамнун 
 

Ўзбекистон делегациясининг Малайзияга ташрифи доирасида 20 январ куни Малайзия исломни англаш институтида учрашув ташкил этилди. Унда Институт директори Муҳаммад Аъзам бин Муҳаммад Одил иштирок этди. 
 
 Учрашувда Малайзия ва Ўзбекистоннинг диний-маърифий йўналишдаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 
 
 Институт директори Муҳаммад Аъзам бин Муҳаммад Одил сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёйев ташаббуси билан диний соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани, бу ижобий ўзгаришларни Малайзиядаги илмий доиралар хурсандчилик билан қабул қилаётганини таъкидлади. Исломни англаш институти Ўзбекистондаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликдан мамнун эканини қайд этди. 
 
 Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…