Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида «таълим – тадқиқот – амалиёт» интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим тизимини самарали жорий этиш мақсадида талабалар учун ўқув-амалиёт жараёнлари ташкил этилди.

Мазкур жараён ва дуал таълим шакли талабаларнинг назарий билимларини реал илмий-амалий фаолият билан узвий боғлашга, соҳага оид кўникмаларни иш жойининг ўзида шакллантиришга ҳамда келгусида етук мутахассис бўлиб етишишларига хизмат қилади.

Имом Мотуридий маркази томонидан устоз-шогирд анъаналари ҳамда дуал таълим талаблари асосида йўлга қўйилган ушбу тажриба ёш тадқиқотчилар учун улкан амалий мактаб ва профессионал ривожланиш омили бўлиши шубҳасиз.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Париж Бош масжидига ташриф

9-октябр куни Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Париж Бош масжидига ташриф буюриб, унинг…