Yangiliklar

Оксфорддаги ўзбекистонга оид хазиналар

Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази бугунги кунда исломшунослик соҳасида фаолият олиб бораётган жаҳоннинг энг нуфузли илмий муассасаларидан бири ҳисобланади. Айни вақтда…

Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази бугунги кунда исломшунослик соҳасида фаолият олиб бораётган жаҳоннинг энг нуфузли илмий муассасаларидан бири ҳисобланади.

Айни вақтда Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси раҳбарларидан иборат юртимиз делегацияси жорий йилнинг 2-декабр куни мазкур даргоҳга ташриф буюрди.

Янги Ўзбекистонда маданий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, долзарб илмий тадқиқотлар ҳақидаги, шунингдек, бу борадаги халқаро ҳамкорликни фаол ривожлантиришга оид тақдимотлар тингланди.

Ўз навбатида Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази вакиллари ҳам қатор давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ислом олами тарихи атласи” лойиҳасини тақдим этдилар. Лойиҳада дунёнинг ҳар бир минтақасининг Ислом сивилизацияси ривожидаги ўрни, муҳим кашфиётлар, олимлар ҳаёти ва фаолияти, шунингдек, мусулмон сивилизациясининг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси кўриб чиқилади. Музокаралар чоғида ушбу лойиҳа туркумида Марказий Осиёнинг ислом сивилизацияси ривожидаги ролига бағишланган жилдни яратиш бўйича икки томоннинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш бўйича келишувга эришилди. Учрашув Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Халқаро тадқиқот марказлари ва Оксфорддаги ислом тадқиқотлари маркази ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши билан якунланди. Тадбир доирасида Бутунжаҳон жамияти (восцу) томонидан чоп этилган “Ўзбекистон маданий мероси дурдоналари жаҳон тўпламларида” номли албомлар тўплами, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг янги нашрлари, хусусан, Имом Мотуридий “Китоб ат-Тавҳид” асарининг тақдимоти ташкил этилди. Оксфорд ислом тадқиқотлари марказига Катта Лангар Қуръони факсимилеси, шунингдек, “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги китоб-албомлар совға қилинди.

“Ўзбекистон бой тарих ва бетакрор маданий меросга эга қадимий мамлакат, – деди Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Низомий. Мен Ўзбекистонга кўп маротаба борганман. Аммо сўнгги йилларда мамлакатингиз ташқи дунё билан алоқалари тобора кенгая бошлади. Янги Ўзбекистон раҳбари барча хорижий ҳамкорлар қатори биз олимлар, хорижий тадқиқотчилар учун ҳам эшиклар очиқ эканини айтмоқда. 
Жумладан, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази томонидан Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази билан биргаликда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича олиб борилган музокаралар кутилган натижаларни беришига ишонаман”.
Шундан сўнг Ўзбекистон делегацияси вакиллари дунёнинг энг қадимий кутубхоналаридан бири бўлган Оксфорддаги Бодлеан кутубхонасига ташриф буюришди ва у ерда Ўзбекистонга оид нодир қўлёзмалар билан танишишди.

“Ўзбекистон буюк алломалар, шоир ва мутафаккирлар юрти, – дейди Бодлеан кутубхонаси Шарқ қўлёзмалари бўлими куратори Николас Контовас. Жумладан, Ҳазрат Алишер Навоийнинг ул зот ҳаётлиги даврида кўчирилган қўлёзмалари кутубхонамиз фондининг нодир жавоҳирларидан саналади. Бундай бебаҳо асарларни бемалол бутун инсониятнинг  хазинаси дейиш мумкин”.
Кутубхонада ўзбекистонлик олимлар Ўзбекистон маданий меросига оид ўндан ортиқ қўлёзмалар билан танишдилар. Айниқса, Алишер Навоийнинг шахсий дастхати бўлган “Хамса” қўлёзмаси катта тассурот қолдирди. Мирзо Улуғбекнинг “Зижи Кўрагоний” асари ҳам ўзига хос тарихга эга. Уни салкам уч аср илгари оксфордлик олим Жон Гейвс сотиб олган ва китоб ҳошиясида зарҳал қайдлар киритган. 

Ўзбекистон илмий делегациясининг Буюк Британияга ташрифи давом этмоқда.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Париж Бош масжидига ташриф

9-октябр куни Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Париж Бош масжидига ташриф буюриб, унинг…

Yangiliklar

ЮНЕСКО Бош қароргоҳига Имом Мотуридийнинг илмий меросига бағишланган китоблар тақдим этилди

Париж шаҳридаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида юртимиз алломалари илмий меросига бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференсия доирасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирокида…