Yangiliklar

Конференсия

Жорий йилнинг 29-октябр куни Махачкала шаҳрида "Мусулмон уламолари мероси: маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда маърифат ғояларини тарғиб қилиш" мавзусидаги В халқаро илмий-амалий конференсия…

 Жорий йилнинг 29-октябр куни Махачкала шаҳрида "Мусулмон уламолари мероси: маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда маърифат
 ғояларини тарғиб қилиш"  мавзусидаги В халқаро илмий-амалий конференсия ўз ишини бошлади.

 Анжуман Доғистон Республикаси Муфтияти, Доғистон гуманитар институти ҳамда Ислом маданияти, илм-фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари А.Тажийев ва З.Фахриддинов иштирок этмоқда.

 Конференсия доирасида мусулмон илоҳиётшунослари илмий меросининг замонавий жамиятда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашда тутган ўрни, шунингдек, ушбу меросни кенг жамоатчиликка етказишнинг филологик ва медиакоммуникатив жиҳатлари муҳокама қилинади.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг мазкур нуфузли халқаро тадбирда иштирок этиши Ўзбекистон ва Россия ўртасида маданий -маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, икки томонлама илмий ва маданий алоқаларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…