Yangiliklar

Иордания пойтахтида Президент Шавкат Мирзиёйевнинг асарлари ва Янги Ōзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар тақдим этилди

Амман шаҳридаги Иордания Халқаро ислом илмлари университетида Ōзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев асарларининг араб тилида чоп этилган китоблари, фото-албомлари намойиш қилинди. Тақдимотда…

Амман шаҳридаги Иордания Халқаро ислом илмлари университетида Ōзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев асарларининг араб тилида чоп этилган китоблари, фото-албомлари намойиш қилинди. Тақдимотда иорданиялик олимлар, экспертлар, исломшунос мутахассислар ҳамда ōзбекистонлик талабалар иштирок этди.

Тадбирда сōзга чиққан Ōзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, Ōзбекистон мусулмонлари идораси раиси ōринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ḡафуров Ōзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий портрети, давлатимиз Раҳбарининг стратегик ташаббуслари, уларнинг минтақавий ва халқаро аҳамияти, шунингдек, Ōзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг асл мақсади ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Комилжон Шермухамедов ōз маърузасида Ōзбекистон Президенти ташаббуслари билан амалга оширилаётган ислоҳотларда буюк алломаларимиз илмий-маънавий меросига қаратилаётган эътибор, жумладан, халқаро майдонда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби мутафаккирларнинг бой илмий меросини чуқур ōрганиш ва кенг тарғиб этиш масалаларига эътибор қаратди.

Иордания Халқаро ислом илмлари университетининг ҳанафий фиқҳи факултети декани, профессор Ҳусний ал-Далоайн Мовароуннаҳр алломаларининг ҳанафий фиқҳи ривожига қōшган ҳиссасини юксал баҳолаб, аждодларнинг илмий анъаналарини замонавий таълим ва тадқиқотлар билан боḡлаш орқали Ōзбекистон Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йōлидан изчил бораётганига урғу берди.

Университетнинг Ҳанафий фиқҳи факултети катта ōқитувчиси Сулаймон Зуҳдий Ойдий Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан Имом Мотуридийнинг илмий мероси мутаассиблик ва экстремистик қарашларга қарши турадиган муҳим маънавий ва методологик асос эканини эътироф этди. Ушбу таълимот инсонларнинг қарашларида мувозанатни сақлаш, боṣқаларнинг ҳуқуқ ва эътиқодларига ҳурмат билан муносабатда бōлиш, ихтилофли масалаларда баḡрикенглик кōрсатишга ōргатади.

Тақдимот якунида Ōзбекистон Республикаси Президентининг араб тилида нашр этилган асарлари, китоблари ҳамда мамлакатимиз маданий меросига баḡишланган китоб-албомлар Университет кутубхонасига топширилди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Иорданиянинг &лақуо;Оли ал-Байт&рақуо; университети ōртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигига ташрифи доирасида мамлакатнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – &лақуо;Оли ал-Байт&рақуо; университети раҳбарияти…

Yangiliklar

Имом Мотуридий маркази илмий ходимлари Ҳаким Термизий таваллудига баḡишланган халқаро анжуманда иштирок этдилар

Бугун, 20-ноябр куни Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигига баḡишланган “Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия…

Yangiliklar

Иорданиядаги икки томонлама учрашувлар

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида ōтказилаётган Ōзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларининг тақдимотларида иштирок этмоқда. Тақдимотлар давомида Иордания…